Таълим тизимида янгиланишлар даври

31 Январь, 18:10 • Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 32 марта кўрилди • Комментариев к записи Таълим тизимида янгиланишлар даври нет

Истиқлол йилларида юртимизда барча жабҳалар қаторида таълим-тарбия тизимини ҳам тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Фарзандларимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, уларнинг қобилият ва истеъдодини юзага чиқариш, ёш авлод қалбида Ватанга садоқат ва фидойилик туйғуларини юксалтириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Анашу мақсадда давлатимиз раҳбари  томонидан «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини имзоланиши таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларда янги бурилиш ясади, десам муболаға бўлмайди.

Мазкур ҳужжатда қайд этилишича, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш баробарида уларни замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш назарда тутилган. Шунингдек, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ривожланишини таҳлил қилиш натижалари тизимнинг давр талабларига жавоб бермаслигини ва туб ислоҳотларга муҳтожлиги аниқ бандларда кўрсатиб берилди. Таълимнинг умумий ўрта ва ўрта махсус босқичларида бугунги кунда етарлича муаммолар мавжудлиги барчамизга маълум. Бу борада, тизимга янгиликлар киритиб, уни амалиётга жорий қилиш, эртанги кун учун улкан қадамдир. Шу жумладан, қабул қилинган фармойиш ҳам бугунги кунда умумтаълим мактабларида ҳамда касб-ҳунар коллежларидаги камчиликларни бартараф этиш билан бирга, янги таълим босқичини ҳам яратилишига замин яратади. Бунда ўқувчиларнинг узлуксиз таълим олиши давомийлиги таъминланиб, касб-ҳунар ўрганишлари учун кенг имкониятлар эшигини очади.

Депутат ҳамда таълим вакили сифатида айтишим мумкинки, ҳақиқатдан ҳам сўнгги йилларда ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этилмаганлиги натижасида улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноий ишлар сонини ортишига, ўқишга бўлган қизиқиши ҳамда давоматнинг тушиб кетишига сабаб бўлмоқда. Анашундай салбий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида  республика миқёсида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилиши жамоатчилик, ота-оналар ва 9-синфлар битирувчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Бу эса ўсмир ёшидаги ўқувчиларни ота-онаси кўз ўнгида юриши, маҳалласи назоратида бўлиши билан аҳамиятлидир. Шунинг билан бирга, ўқувчининг маънавий камолотида ҳам ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиздир.

Мазкур фармонда ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгалаши, ўқувчиларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бунда ёшларнинг улуғ аждодларимиз меросини ўрганиши, уларга муносиб авлод бўлиб вояга етиши муҳим аҳамият касб этади. Жамиятимизнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнаша оладиган, иқтидорли ва қобилиятли, ўзининг тарихий илдизларини англашга қодир, юртига, ватанига, она халқига чексиз меҳр-муҳаббат ҳис-туйғулари билан тўлиб тошган авлодни камол топтириш, уларнинг онгида миллий истиқлол тафаккури ва ҳарбий ватанпарварлик ғояларини шакллантиришга асосланган педагогик жараённи педагогик усуллар асосида ташкиллаштириш ўринли деб, ўйлайман.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизимидаги муаммоларни ҳал этиш Ватан тараққиёти ва хавфсизлигининг кафолати экан, миллий тараққиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этишда ёшларга таълим-тарбия бериш жараёнида барча зарурий шароитларни яратиш, замонавий билим ва касб-ҳунарга эга дунё майдонида ўз тенгдошлари билан беллашишга қодир ёшларни тарбиялаш, ёш авлодни буюк бобокалонларимизнинг муносиб ворислари бўлиб вояга етишишлари учун таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган кўп сонли педагог-ўқитувчилар билан бирга, биз депутатларнинг ҳам олдимизда турган ўта муҳим ва шарафли вазифалардандир.

Вилоят АКРОМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Қибрай тумани

Кенгаши депутати

 

Таълим тизимида янгиланишлар даври was last modified: Январь 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »