Тараққиёт уфқларига нигоҳимизни қаратган тарихий воқелик

23 Январь, 12:08 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 52 марта кўрилди • Комментариев к записи Тараққиёт уфқларига нигоҳимизни қаратган тарихий воқелик нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлис сенати аъзолари ва қонунчилик палатаси депутатларига мурожаатномасини диққат билан қайта-қайта ўқиб чиқар эканман, таҳлилий танқидий фикрларга бойлиги, реал ҳаётни акс эттирганлиги билан халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовар бўлган ушбу тарихий ҳужжат мени жуда ҳам тўлқинлантириб юборди.

Юртбошимиз томонидан Мурожаатномада барча соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чоралар ишлаб чиқишда Олий мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш кераклигига эътибор қаратилиб, бу жараёнда рақамлар кетидан қувиш амалиётидан воз кечиш лозимлиги, қоғозда юзлаб масалаларни ҳал этгандан кўра амалда бир нечта муаммо ҳал қилиб берилса, одамлар биздан рози бўлиши таъкидланди. Бу эса биз сиёсий куч фаоллари зиммасига катта масъулият юклайди.

2018 – йил мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди, ундан кўзланган мақсад-муддао юртбошимизнинг “бугун биз давлат ва жамият ҳаётиниг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз” деган аниқ ва лўнда фикрларида ўз аксини топди. Шундай экан Ўзбекистоннинг келажагини — инновацион иқтисодиётда, деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаоллари кун тартибига ҳар қачонгиданда долзарб вазифаларни қуйиши шубҳасиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Мурожаатнома мазмун моҳиятида бир тамойил — халқ манфаати, халққа хизмат қилиш, халқни эъзозлаш мужассам. Бир сўз билан айтганда Мурожаатнома мамлакатимиз ҳаёти, ёруғ келажагимиз йўлидаги тараққиёт уфқларига  нигоҳимизни қаратган тарихий воқеликдир.

Биз сиёсий куч фаоллари, депутатлар давлатимиз раҳбарининг мурожаатномасидан келиб чиқиб, вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган аниқ механизмлар ишлаб чиқишимиз, ҳар соҳада жонкуярлик, ташаббускорлик  билан фаоллик кўрсатишимиз ва қаътий бўлишимиз шарт.

Давлатимиз раҳбари хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш, аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш каби нохуш вазиятларга қарши туриш ҳақида гапирар экан, эндиликда бу йўналишда кўпроқ изланишимиз, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришимиз лозимлигини  ҳис қилдим. Чунки, аёл қачон ҳаётдан безади? Қачонки эътибордан четда қолса, кўмакка мўхтож бўлса. Шу боис, опа-сингилларимизни партиявий лойиҳалар орқали қамраб олсак, ҳаёт ташвишлари олдида бардам бўлишлари учун далда берсак, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун йўл йўриқ кўрсатсак юқорида тилга олинган муаммоларининг амалий ечимига муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши шубҳасиз.

Нодира БОТИРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нуробод тумани  Кенгаши раиси

Тараққиёт уфқларига нигоҳимизни қаратган тарихий воқелик was last modified: Январь 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »