Тараққиётимизнинг янги босқичида янада ташаббускор бўлайлик

8 Январь, 18:01 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Тараққиётимизнинг янги босқичида янада ташаббускор бўлайлик нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, шу билан бир қаторда, тараққиётимизнинг янги босқичида олдимизда турган долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Юртбошимиз томонидан таъкидланганидек, кейинги пайтларда мамлакатимизда халқ депутатлари Кенгашларининг роли, халқ ноибларининг ваколатлари оширилди. Сиёсий партияларнинг маҳаллий ҳокимият идораларини шакллантириш борасидаги ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилди, депутатлик назорати эса мустаҳкамланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, қайси соҳа, қайси йўналиш бўлмасин, бизнинг фаолиятимизга асосий баҳони халқимиз беради, бундан буён бошқача бўлмайди. Шу боисдан жорий йилда ҳам аҳоли билан, халқ билан юзма-юз мулоқотларни изчил давом эттириб, жойларда ечимини кутаётган масалалар, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишда ташаббускор бўлишимиз, бунинг учун жамоатчилик назорати самарадорлигини янада оширмоғимиз лозим.

Менинг қалбимни тўлқинлатирган яна бир ҳолат бу Давлатимиз раҳбарининг мурожаатларида ижтимоий соҳага алоҳида, устувор эътибор яққол сезилиб турди. Бу биз “адолат”чиларга бир олам қувонч, эртанги кунга мустаҳкам ишонч келтириш билан бир қаторда, олдимизга улкан вазифа ва масъулият қўяди. Чунки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мамлакатимизда “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилига амал қилган ҳолда, турмуш даражаси кўрсаткичларини янада яхшилашнинг муҳим шарти бўлган, кўп йиллик мустақил тараққиётимиз даврида ўзини оқлаган давлат ижтимоий дастурларини ишлаб чиқиб, ҳаётга самарали татбиқ этиш тажрибасини давом эттириш тарафдори. Зеро, инсоннинг оиласидаги фаровонлик, ўзининг ҳаётга муносабати, охир-оқибатда эса жамиятимизнинг барқарорлиги, унинг иш билан таъминлангани, ижтимоий ҳимоялангани, меҳнати учун муносиб ҳақ олаётганига бевосита ва билвосита боғлиқ.

Шундай экан, биз депутатлар бундан тегишли хулосалар чиқаришимиз зарур, юрт тақдири, мамлакат ҳаётига дахлдор бўлган масалалар ечимида ташаббускор ва фидоий бўлишимиз, муҳтарам Юртбошимизнинг ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз номини янада юксакларга кўтаришга қаратилган Мурожаатномасида белгилинган устувор йўналишлар нафақат давлат идораларидан, балки нодавлат нотижорат ташкилотлар, депутатлардан янада масъуллик ва фидойиликни талаб этишини унутмаслигимиз лозим.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар

Кенгаши депутати

Тараққиётимизнинг янги босқичида янада ташаббускор бўлайлик was last modified: Январь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »