Тарих зарварақларида мангуга муҳрланган шахс

31 Январь, 17:35 • Қашқадарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 109 марта кўрилди • Комментариев к записи Тарих зарварақларида мангуга муҳрланган шахс нет

Буюк шахсларнинг ишлари тарих силсиласи ва бутун халқлар тақдирини белгилаб беради.

Буюк давлат арбоби ва сиёсатчи мустақил Ўзбекистон асосчиси, биринчи Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз маънавияти ва турмуш даражасини  юксалтиришга қаратилган улкан бунёдкорлик ишлари ва кенг миқёсли ислоҳотларни амалга оширган шахс сифатида тарих зарварақларида мангуга муҳрланди.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов миллатнинг ҳақиқий етакчиси сифатида она халқини гўзал ва бетакрор Ўзбекистонни жонидан ортиқ севар, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва руёбга чиқаришни ўз ҳаётининг бош мақсади деб билар эдилар. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўзининг “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак”- деган ғоясига бир умр амал қилиб, келажак авлод учун буюк ибрат мактабини яратиб кетди. Биринчи Президентимиз ҳаёт бўлганларида қутлуғ 80 ёшга тўлардилар. Шу муносабат билан 2017 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарши шаҳридаги 26-ўрта мактабда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамкорлигида  “Сизни унутмайди-Ўзбекистон” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Адолат социал демократик партияси Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳар Кенгаши аъзолари  билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбирда мактабимиз ўқувчилари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг давлатчилигимиз тарихида тутган ўрни, олиб борган ислоҳотлари, кўп қиррали сиёсий фаолияти, тинчлигимиз ва осойишталигимизга қўшган улкан ҳиссалари  ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Биринчи Президентимизга аталган шеърлардан ёд айтдилар. Биринчи Президентимиз ҳаётига оид видеороликлар, қўшиқлар тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Ўқувчилар тадбирдан жуда катта маънавий озуқа олдилар.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ўзбек ҳалқининг фидойи, садоқатли фарзанди сифатида хотирамизда мангу яшайди.

Шоҳида ЭШОНҚУЛОВА,

Қарши шаҳар 26-умумий ўрта таълим мактабининг

тарих фани ўқитувчиси, партия фаоли

Тарих зарварақларида мангуга муҳрланган шахс was last modified: Январь 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »