Тарихий аҳамият касб этган мурожаат

12 Январь, 11:21 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 185 марта кўрилди • Комментариев к записи Тарихий аҳамият касб этган мурожаат нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг  мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси халқимиз учун тарихий воқеа бўлди.

Президентимиз Мурожаатномада ижтимоий соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратиб, соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаб берди. Жумладан, аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, стипендия, пенсия ва ижтимоий нафақаларни босқичма-босқич ошириш бўйича кўрилаётган амалий чоралар инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг яққол ифодасидир.

Мамлакатимизда сўнгги вақтда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Аммо, аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу муаммони ҳал этиш мақсадида  яқин вақт ичида аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий дорихона қурилиб, ишга туширилиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган яна бир янги қадамдир.

Айни вақтда хусусий тиббиётни жадал ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш ва чет эллик мутахассислар мамлакатимизда доимий фаолият юритишини таъминлашга қаратилган ишларни янада кучайтириш борасида Давлатимиз раҳбари алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, она ва бола саломатлигини асрашда муҳим омил бўлган скрининг марказлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишни бугун ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда. Шу муносабат билан 2018 йилда 46 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси негизида туманлараро перинатал марказлар ташкил этилиши тиббиёт соҳасидаги туб бурилишлардан бири бўлади десак, хато бўлмайди.

Мурожаатномада айтилганидек, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида сидқидилдан хизмат қилаётган юртдошларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларнинг уй-жой, ижтимоий ва тиббий шароитларини яхшилаш, ёш истеъдод эгаларининг салоҳиятини юзага чиқариш бўйича қабул қилинган барча қарорлар ижросининг таъминланиши том маънода халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилган буюк ислоҳотлардан биридир.

Ёшларимизнинг жонажон ватанимиз учун муносиб фарзанд бўлишларида бундан буён хорижий тилларни янада чуқур ўқитиш масаласига устувор аҳамият қаратилиши, шу билан бирга биз учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича таълим олиш ва кадрлар малакасини ошириш ишларини кенг кўламда амалга ошириш тарихий воқеиликнинг яна бир кўринишидир.

Президентимизнинг Мурожаатномада билдирган фикрлари бизни ўз ишимизга янада масъулият билан ёндашишга ундайди.

  Пўлат ҲАМЗАЕВ,

                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Тарихий аҳамият касб этган мурожаат was last modified: Январь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »