Тинчлигимиз қалқонлари

15 Январь, 17:21 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 116 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлигимиз қалқонлари нет

Инсоният тарихидаги енг ривожланган даврда яшаяпмиз. Фан-техника тараққиёти янги-янги босқичларга кўтарилмоқда, Одамларга қулай шарт-шароит, кенг имкониятлар яратилмоқда. Бироқ тинчлик, ҳаёт аввалида бўлганидек, ҳозир ҳам енг тансиқ неъмат. Буни дунёнинг ҳар кунги манзараси инсониятга бот-бот эслатиб турибди.

Бугун халқимиз мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини катта байрам, буюк ва муқаддас юртимиз тақдирини ўз тақдири деб билган мардлар байрами сафатида хурсандчилик билан тантана қилмоқда. Зеро, байрам миллат тақдири ва ҳаётига даҳлдор бўлсагина, унинг шукуҳи ва руҳи халқнинг кўнглидан, маънавиятидан чуқур жой олади.

Шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Буюк ва муқаддассан – ҳур Ўзбекистон” лойиҳаси доирасида “Ватанимиз ҳимояси ишончли қўлларда” мавзусида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан партиянинг вилоят Кенгаши томонидан  Жиззах шаҳридаги 19-сонли умумтаълим мактабида, Жиззах давлат педагогика институти қошидаги Сайилжой академик лицейида, Жиззах шаҳридаги Иқтисодиёт ва банк коллежида ана шундай тадбирлир ташкиллаштирилди.

Бундай тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизнинг ҳарбий соҳага янада кўпроқ қизиқтириш ва ҳарбийлар ҳаёти билин яқиндан таништиришдан иборатдир.

Ушбу тадбирларнинг ҳар бирига мамлакатимиз ҳавфсизлигини таъминлаб турган ҳарбийларнинг ташрифи тадбир иштирокчилари бўлган талаба ёшларимизга кўтаринки кайфият бағишлади.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Тинчлигимиз қалқонлари was last modified: Январь 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »