Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди

17 Январь, 14:32 • Тошкент вилояти, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди нет

Вазирлар Маҳкамасининг 4.01.2018 йилдаги 6-сон қарори билан Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси (бундан кейин – Жамғарма) ташкил этилди.

Жамғарма Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан ташкил этилди. Қуйидагилар унинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди:

  • Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда унинг муассислигида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ажратмалари;
  • давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ҳукумат томонидан Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари белгиланди. Улар сирасига қуйидагилар киради:

  • Тошкент вилояти инфратузилмасини яхшилаш, унинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;
  • кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;
  • Тошкент вилоятида кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тўлаш ва улар учун кўп квартирали уйларни қуриш;
  • кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш;
  • маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда уларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш.

Манба: Norma.uz

Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди was last modified: Январь 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »