Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати сессияда муҳокама этилди

24 Январь, 17:09 • Жиззах вилояти, Сессия, Янгиликлар • 189 марта кўрилди • Комментариев к записи Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати сессияда муҳокама этилди нет

Жорий йилнинг 13-20 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида бўлиб, 2018 йилга мўлжалланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳасини кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиш, қолаверса, у ердаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлигини, ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиб чиқишди. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси ўрганиш якунларининг муҳокамасига бағишланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари – “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Тўлқин Абдусатторов, ХДП фракцияси аъзоси Зулайхо Акрамова, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Эркин Холбўтаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Ойбек Мамарахимов ва 49 нафар Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибида туман аҳолисининг иш билан таъминланганлик даражаси, қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши керак бўлган ишлар, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларнинг носозлиги, ўқувчи ёшларнинг касб-ҳунар коллежларига қатнаши учун автотранспортларнинг йўқлиги, мактабларнинг таъмирталаблиги, савдо ва маиший хизмат кўрсатишнинг ҳолати қониқарли эмаслиги, соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш каби масалалар кўриб чиқилди.

— Ўрганишлар натижасида давлатимиз томонидан фуқароларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш ва китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратилаётган бир вақтда туман таълим масканларидаги кутубхоналарнинг аҳволи ёмонлиги, китобларнинг етишмаслиги, мактабларнинг таъмирталаблиги, уларнинг куз-қиш мавсумига тайёр эмаслиги, таълим муассасаларига борадиган йўлларнинг таъмирталаблиги мактаб ва коллежларга борадиган ўқувчиларга муаммолар туғдираётгани маълим бўлди, – дейди   Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Тўлқин Абдусатторов.

   Сессияда депутат ва сенаторлар томонидан ўрганилган барча масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган  ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати сессияда муҳокама этилди was last modified: Январь 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »