Учрашув ва мулоқотларга аҳоли бефарқ эмас

27 Январь, 17:09 • Депутатлик гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 235 марта кўрилди • Комментариев к записи Учрашув ва мулоқотларга аҳоли бефарқ эмас нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари фаоллари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари ҳар бир туманнинг битта ОФЙ ва МФЙ ҳудудида қонунлар ижроси ва ислоҳотлар даражасини бевосита суҳбатлар уюштириш йўли билан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ишчи гуруҳлари аъзоларининг аҳоли орасига кириб бориб, улар билан самимий мулоқотлар ўтказишлари натижасида одамларнинг кундалик ҳаёт тарзида учраётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ижобий ечим топишига кўмаклашилаётган бўлса, мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳияти одий ва содда тилда аҳоли кенг қатламига етказилмоқда.

Масалан, партия Нукус шаҳар Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Алланияз қахарман” МФЙ ҳудудида жойлашган 13 та хонадонга ташриф буюрилиб, 20дан ортиқ фуқаролар билан мулоқат ўрнатилди.

Мулоқатлар давомида фуқароларга тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида ва чет элларга чиқиб қонуний равишда ишлаш тартиблари тўғрисида ҳамда пенсия таъминотидаги асосий ўзгаришлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди яъни, якка тартибдаги тадбиркор, чет элда ёки ўзимизда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси келажакда давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун иш стажини қандай расмийлаштириши юзасидан қўшимча тушунтириш-тарғибот ишлари  амалга оширилди.

Маҳалла ҳудудидаги “Ақ Терек” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар тўғридан-тўғри магистраль йўлга чиқиш учун, кўчага асфалть ётқазиб беришда ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари Нукус шахар  Кенгаши депутати Р.Ибрагимов Нукус шахар ҳокимлигига депутат сурови билан мурожат қилди ва ўз назоратига олди.

Амударё туман Кенгаши фаоллари  “Чордара” МФЙда  жойлашган 14 та хонадонга ташриф буюриб, 30 га яқин фуқаро билан мулоқат ўрнатди.

Ўрганиш жараёнида “Чордара” МФЙ яшовчи фуқаролар томонидан табиий газдан қарзи йўқлигига қарамасдан маҳаллада табиий газ босимининг пастлиги, “Махтумқули” кўчаси 12 уйда яшовчи Улуғбек Қодиров кўчадаги сув қувури ёрилиб, кўчада истиқомат қилувчи фуқаролар ўзлари қувур янгидан олиб, сув тармоқлари корхонаси ходимларига қувурни сув тармоғига улаб беришни сўраганлигига кўп вақт бўлишига қарамай ҳалигача корхона ходимлари қувурни улаб бермаётганлиги тўғрисида, “Тинчлик” кўчасида яшовчи фуқаролар эса кўча йўлини асфальт қилиб таъмирлашда барча материалларни кўчада яшовчи хонадонлар ўз ҳисобларидан олиб беришини фақат, техника  билан ёрдам беришини сўраб мурожаатларини билдирган.

Мурожаатлар негизида депутат З.Сапарова томонидан Амударё туман сув тармоқлари корхонасига, “Махтумқули” кўчасидаги янгидан олинган ичимлик суви қувурини сув тармоғига улаб беришда амалий ёрдам бериш буйича депутат сўрови чиқарилган.

Депутат И.Палванов томонидан эса туман газ филиалига маҳаллада табиий газ босимини нормал ҳолатда бўлишини таъминлаб беришини сўраб депутат сўрови чиқарилган бўлса, “Тинчлик” кўчасини таъмирлаш ишларини олиб бориш учун зарур техника масаласида депутат Р.Нуримбетов томонидан туман ободонлаштириш корхонасига депутат сўровлари чиқарилган.

Туман партия Кенгаши томонидан фуқаролар муаммолари юзасидан депутатлик сўровлари натижалари, унинг ижобий ечим топиши назоратга олинган.

Мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан “Шаббоз” ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шимом” сув каналига катта кўприк керак эканлиги, бу аҳоли учун жуда зарурлиги, шаҳарга элтувчи йўл масофасининг қисқариши, болалар учун ҳам бехавотир ва бамайлихотир ўтиш жойи бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 49 мактабгача таълим муассасаси ходимлари ва мудира Нигора Каримбоева билан бўлган учрашувда қиш мавсуми бўлганлиги сабабли муассаса хоналарини иситиш бироз муаммо бўлаётганлигини махсус МТМ бўлганлиги учун тунда ҳам яхши иситилиши кераклиги талаб қилинади, кўмир орқали истиш эса ижобий натижа бермаётганини, шу сабабдан электр иситгичлар ўрнатилса, ходимлар ва тарбияланувчилар учун жуда яхши бўлишини айтиб ўтди.

“Шаббоз” ОФЙ ҳудудидаги 38 мактаб ёнидаги “Аскар” аҳоли манзилида яшовчи фуқаро Р.Худайбергенов Трансформатр эскирганлиги шу сабабли кўпчилик аҳолига хизмат қилишда бироз ноқулайликлар туғилаётганлиги сабаб кўп сонли аҳолига хизмат қилиши учун юқори қувватликдаги янги трансформатр ёки яна битта қўшимча трансформатр ўрнатилиши кераклигини, ички кўчаларнинг тамирталаб эканлигини келтириб ўткан.

Маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаролардан тушган мурожаатлар асосида туман Кенгаши депутати Б.Қутлимуродов “Шимом” сув каналига кўприк қурилиши учун амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлигига, 49-МТМ мудираси Н.Каримбоеванинг мурожаатига асосланиб, электр иситгичлар билан таъминланишида амалий ёрдам сўраб, Беруний туман молия бўлими бошлиғи Ф.Примовга, “Аскар” аҳоли манзилида яшовчи фуқаро Р.Худайбергеновнинг мурожаатига кўра ички йўлларнинг таъмирланиши ҳамда янги трансформатр ўрнатилиши масаласи бўйича Йўл қурилиш ва таъмирлаш корхонаси директори И.Юсуповга, туман электр тармоқлари бўлими бошлиги М.Ўразалиевларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

Учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзоларининг фуқароларга бераётган ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялари мамлакатимизда ҳар бир оила турмуш фаровонлиги ортиши, инсон манфаатларининг самарали ҳимоя қилинишига хизмат қилилмоқда.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши бош мутахассиси

Учрашув ва мулоқотларга аҳоли бефарқ эмас was last modified: Январь 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »