Ўрганишлар натижалари сессия муҳокамасида

24 Январь, 15:54 • Навоий вилояти, Сессия, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўрганишлар натижалари сессия муҳокамасида нет

Аввал хабар қилганимиздек Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи Томди туманида ҳам бўлиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишда амалий кўмак кўрсатиш бўйича назорат-таҳлил ўрганишларини амалга оширганди. Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида ўрганиш натижалари атрофлича кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. Сессия ишини Кенгаш раиси, Томди тумани ҳокими Қайрат Алдабергенов бошқариб борди.

Сессияда ўрганишлар натижалари хусусида ишчи гуруҳи аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Қувватовнинг марузаси тингланди.

Маърузада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонучилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 13-18 январь кунлари  тумандаги 300 дан ортиқ хонадонларда  3 мингдан ортиқ фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилганлиги таъкидланди.

Мулоқотлар давомида туман аҳолиси томонидан 94 та турли масалаларда мурожаатлар тингланиб, шундан 30 дан ортиқ масалалар туман фаоллари иштирокида ижобий ҳал этилганлиги қайд  қилинди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларнинг 28 таси юзасидан туман, 25 таси бўйича вилоят  ҳамда 8 таси юзасидан  республика миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар белгилаб олинди.

– Бугунги сессияда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этаётганлигидан фойдаланиб, мулоқотлар жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган ҳамда ўрганишлар давомида аниқланган вилоят ва республика миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни атрофлича муҳокама қилишимиз ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишимиз зарур, – деди маърузачи. – Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли соғлиғини сақлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

 Томди тумани вилоят марказидан 250 км узоқликдаги чўл туманларидан бири бўлиб, унинг ҳудудидаги  7 та овул фуқаролар йиғини ҳамда уларда 27 та аҳоли пуктларидаги  2409 та оилаларда   14524 нафар фуқаролар истиқомат қилади.

Туман аҳолисининг 53 фоизи қозоқлар, 24.8 фоизи қорақалпоқлар,
17.5 фоизи ўзбеклар ҳамда 4.7 фоизи бошқа миллат вакилларини ташкил этади.

Туман марказидан 150-222 км узоқликда 10 дан ортиқ аҳоли пунктлари мавжуд. Жумладан, Кулумбет (222 км), Эргеш (202 км), Шимбай (174 км), Перши (175 км), Бегимбет (140 км) каби аҳоли пуктлари туманнинг олис ҳудудлари ҳисобланади.

Туман ҳудудида 16 та умумий ўрта таълим мактаби ва уларнинг 2 та филиали, 2 та мактабгача таълим муассасаси ва уларнинг 7 та филиаллари,
1 та коллеж, 1 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 1 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази, 1 та поликлиника ва 7 та қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд.

Касб-ҳунар коллежида 104 нафар, умумтаълим мактабларида 1481 нафар ўқувчилар таълим олади ҳамда 315 нафар болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган.

Шунингдек, туман ҳудудида бугунги кунда 1 та деҳқон бозори,  38 та якка тартибдаги тадбиркорлар, 28 МЧЖ,  9 та оилавий корхона, 37 та деҳқон хўжаликлари, 58 та фермер хўжаликлари, 40 та хусусий корхона, 1 та банк ва 1 та банк филиали фаолият олиб бормоқда.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш,  аҳоли турмуш даражасини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сонли қабул қилинган.

Мазкур қарорга асосан, бугунги кунга қадар тумандаги бюджет ташкилотларида олий маълумотли кадрларга бўлган талабни қондириш, кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан  27 нафар олий маълумотли мутахассислар ишга қабул қилинган.

Шунингдек, олий таълим муассасаларига 34 нафар туман ёшлари, шундан 26 нафари имтиёзли равишда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Туманда тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий кўп тармоқли поликлиника, 6 та қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатмоқда.

 Тиббиёт бирлашмасига қарашли 2 та тез ёрдам бригадаси мавжуд. Ўрганишларимиз туманда соҳада кўпгина камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан,  олий маълумотли врач мутахассислар етишмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, 2017 йилдан бошлаб жами 13 нафар врач ходимлар ишга қўйилган. Бироқ, ушбу мутахассисларнинг 11 нафарининг яшаши учун зарур шарт-шароит яратилмаган..

2017 йилда Балиманов ҚВП шифокорлар учун уй-жойга айлантирилиши белгиланган, бироқ, ҳозиргача уй-жойга айлантирилмаган.

Тиббиёт муассасаларининг шароити, моддий-техника ва тиббий асбоб ускуналари билан жиҳозланиши ҳам талаблар даражасида эмас.

Тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ўтказилган суҳбатда улар вилоятга ҳисоботларни электрон топшириш имкониятини яратишни сўради.

Танлов асосида тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиши аҳволи ўрганилганда, ўқувчилар 2017 йил ва ундан олдинги йилларда бундай кўрикдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Аҳолини дори-дармонлар билан таъминлаш ҳам ачинарли аҳволда.

Туман бўйича битта, яъни марказий касалхона қошидагина дорихона мавжуд. Хусусий тиббиёт муассасаси умуман йўқ.

Сессияда фуқаролар соғлиғини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммо ва камчиликларни тугатиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Умирбек Эшонқулов ҳисобот берди.

Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши  сесиясида кун тартибида   муҳокама этилган  масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди  ва ижроси назоратга олинди.

                            Олим Хўжаев,  

“Adolat” мухбири

Ўрганишлар натижалари сессия муҳокамасида was last modified: Январь 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »