Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт

8 Январь, 11:43 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 48 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт нет

Бугун юртимиздаги эҳтиёжманд фуқаролар давлатимизнинг бениҳоя ғамхўрлиги ва эътиборидан, қўллаб-қувватланаётганларидан чексиз бахт туйғусини туймоқда. Бу эса мамлакатимизда инсон қадрланаётганлигининг бир кўринишидир.

Шу кунларда Нуробот тумани марказида эҳтиёжманд оилалар учун бунёд этилган 32 квартирали кўп қаватли уйларга дастлабки эгалари, яъни, уч нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар кўчиб киришди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, қатор ташкилот ва корхона вакиллари, депутатлар, кенг жамоатчилик жам бўлишди. Айтиш жоизки, Президентимизнинг шу йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг манзилли, ижтимоий муҳофазасини кучайтириш зарурлиги белгилаб берилган эди. Ушбу ҳужжатнинг ижроси аҳолининг орзу-истаклари амалга ошишига хизмат қилмоқда, юртбошимиз раҳнамолигида бу каби эзгу ишлар юртимизда кам таъминланган оилаларнинг айниқса, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилгани билан катта аҳамият касб этмоқда.

— 2017 йил бир умр эсда қоладиган бўлди, — дейди янги уй соҳибаси Марҳабо Ҳасанова. — Турмуш ўртоғим I гуруҳ ногирони. Туманнинг чекка қишлоғи — Олғада, бир уйда 3 оила тиқилиб яшардик. Мана бугун янги уйнинг калитини олиб, барча қулайликларга эга уй эгаси бўлганимиздан чексиз хурсандмиз. Қанча қийинчиликларни бошидан ўтказиб ҳам кўзига бир томчи ёш олмаган турмуш ўртоғим бугун шодликдан йиғлаганларини кўриб, менингда кўзимга ёш келди. Икки нафар ёш боламиз бор. Насиб бўлса уларни Ватанга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашни ният қилганмиз.

— Чекка қишлоқдан, туман марказидаги замонавий уйга кўчиб келганимиз ҳаётимиздаги энг унутилмас воқеа бўлди, — дейди I гуруҳ ногирони 30 ёшли Насиба Тожиева. — Юра олмайман, синглимни ҳам ногиронлиги бор. Уйимизга борган давлат вакиллари бизга алоҳида эътибор, парвариш кераклигини англашди. Мурожаатимиз ерда қолмади. Қулай шароитларга эга уйда вақтимизни беҳуда ўтказмасдан ҳунар ўрганиш ниятимиз бор. Хат — саводимни чиқаришни ҳам жуда хоҳлайман. Бизни ўйлаган Президентимизга минг раҳмат!

Ҳа, ёрдамга муҳтож инсонлар давлатимиз, жамиятимиз эътиборида эканлигини янги уй соҳибаларининг қувончга тўлган юзларидан англаш қийин эмас.

Гулшан ШЕРМАТОВА,

халқ депутатлари

Нуробод туман Кенгаши депутати

Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт was last modified: Январь 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »