Ватан ҳимояси энг олий бурч

12 Январь, 10:16 • Андижон вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 119 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватан ҳимояси энг олий бурч нет

Мустақиллик ёшларимиз учун миллий армиямиз сафларида ўз йигитлик бурчини ўташ, энг муҳими, озод ва обод Ватанимизнинг янада равнақ топиши, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, оиласи, яқинларининг тинч ва осойишта яшаши учун муносиб ҳисса қўшиш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон вилоятидаги ҳарбий қисмда ташкил қилинган «Армия ҳаётидан бир лавҳа» шиори остидаги ҳарбий ватанпарварлик тадбири чин маънода катта шодиёнага айланди. Айниқса, замонавий ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар намойиши, аскар ва сержантлар, курсантларнинг кўргазмали чиқишлари барчага манзур бўлди.

— Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган ҳарбийлар ҳаёти ва бугунги тадбир бизда катта таассурот қолдирди, — дейди Андижон шаҳрида яшовчи тадбир иштирокчиси Муҳаммадали Олимов. — Биз шу кунга қадар ҳарбий техника қуролларини фақат телевизорда ёки ҳужжатли фильмларда кўрар эдик. Бугун эса тенгдошларим билан ҳарбий қурол-яроғларни ушлаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдик.

Мазкур тадбир келажагимиз эгаларини ҳарбий ватанпарварлик, юртга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўз тақдирини Ватан тақдири, деб билган ёшларимиз қалбида фахр-ифтихор туйғуларини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Худди шу каби байрам муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Мархамат туман кенгаши томонидан ташкил этилган “Ватан маҳалладан бошланади” мавзусидаги давра суҳбати ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилди. Унда сўз олган партия фаоллари юрт тинчлиги, сарҳадларимизнинг мустаҳкамлиги ва Ватан ҳимояси энг олий бурч эканлигини таъкидладилар.

Хонадонларга кириб борган партия фаоллари уюшмаган ёшларни фаолликка, фуқаролик масъулиятини ҳис этган ҳолда эртанги кунимиз янада фаровон ва юртимиз обод бўлишлигига муносиб ҳисса қўшишга чақирдилар.

Аброр УСМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

«Ёш адолатчилар» қаноти раиси

 

 

Ватан ҳимояси энг олий бурч was last modified: Январь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »