Ватан ҳимояси ишончли қўлларда

15 Январь, 17:46 • Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватан ҳимояси ишончли қўлларда нет

Республикамизда ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай салбий ҳаракатларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилди.

Бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонларидир. Навқирон авлод вакилларини баркамол, етук қилиб вояга етказиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Марказий Осиёда ягона бўлган Жиззах ҳарбий авиация билим юртида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги муносабати билан партиянинг “Буюк ва муқаддассан, ҳур Ўзбекистон” лойиҳаси доирасида “Ватанимиз ҳимояси ишончли қўлларда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари ҳамда Жиззах авиация олий ҳарбий билим юртининг курсантлари иштирок этишди.

— Бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни она ватанга садоқатли ва фидоий инсонлар этиб тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳа вакилларининг меҳнат фаолияти ва турмуш тарзи билан яқиндан таништириш, аждодлар қолдирган бой меросга қизиқтириш, миллий маънавиятдан баҳрамандлилик, ўзига ишонч, қолаверса, юрт олдидаги масъуллик туйғуларини тарбиялашдан иборат – дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев.

Жиззах Авиация олий ҳарбий билим юрти ходимлари ва курсантлари билан суҳбатдан сўнг ташриф буюрган ўқувчи ёшлар курсантларнинг ўқув фаолиятлари, машқ жараёнлари, ҳарбий қурол-яроғлари билан яқиндан танишишди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга билим юрти ўқитувчилари ҳамда курсантлари томонидан тегишли жавоблар берилди.

Кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтган тадбир давомида иштирокчилар билим юрти бўйлаб саёҳат уюштирганликлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

Ватан ҳимояси ишончли қўлларда was last modified: Январь 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »