Ватан ҳимояси муқаддас

15 Январь, 18:00 • Андижон вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 117 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватан ҳимояси муқаддас нет

Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, барча соҳалар қатори ҳарбий йўналишда ҳам замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланган, юксак талаб ва стандартларга жавоб берадиган,  халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир миллий армияни шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун Ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир йигитнинг энг катта орзусига айлангани, ҳарбий кийим кийган йигитларнинг мардлиги, жасурлиги ва довюраклиги хақида қанча гапирсак оз.

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирларида ҳам бу ўз ифодасини топмоқда.

Ўзбекистон Мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон бирлашган техника мактабида  Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан “Мард ўғлонларни шарафлаймиз” шиори остида ўтказилган байрам тадбири катта шодиёнага айланди.

Дастлаб Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг мактаб директори Хошимжон Қамбаров ва вилоят партия кенгаши раиси М.Мусаевалар иштирокчиларни қизғин қутладилар. Миллий армиямиз ҳозирги кунда жаҳон ҳарбий қурилишининг энг илғор тажрибаларини ўзида мужассам этгани, миллий жанговар анъаналаримизни юксак садоқат билан давом эттираётгани. Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган энг муҳим амалий натижа, ҳеч шубҳасиз, армиядаги ахлоқий-руҳий, маънавий муҳитнинг бутунлай янгиланганида яққол намоён бўлаётганини таъкидладилар.

Айтиш лозимки, ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муносабатлар, энг асосийси, армияга ва ҳарбий хизматга нисбатан ёндашув ва қарашлар бутунлай ўзгарди. Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш Ўзбекистон фуқароси учун эндиликда наинки конституциявий бурч, юксак шараф, нуфузли касблардан бирига айланди.

Байрам муносабати билан чақирилувчилар иштирокидаги арқон тортиш, тош кўтариш ва хаво милтиғидан ўқ отиш мусобақалари байрамона тарзда ўтди. Белгиланган шартларни бажариш давомида иштирокчилар ўзларининг чинакам Ватан ҳимоячисига айланаётганини ифода этдилар. Тош кўтаришда Абдулло Абдусатторов , арқон тортишда 6-гуруҳ йигитлари, хаво милтиғидан ўқ отишда Бобуржон Ибрагимов ғолиб деб топилди.

— Ватан ҳимоячилари сафига қўшилаётганимдан хурсандман, — дейди Хусниддин Қаюмов,- Бугун ҳарбий машқларни бажариш билан хизматга тайёр бўляпмиз. Келгусида юртимиз тинчлиги ва чегараларимиз мустаҳкамлигини таъминлаш йўлида хизмат қилишга тайёрмиз.

Тадбир якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

                              Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Ватан ҳимояси муқаддас was last modified: Январь 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »