Янги йилга янги мақсадлар, янги ғоялар билан

3 Январь, 12:45 • Депутат минбари, Муносабат, Фракция, Янгиликлар • 161 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги йилга янги мақсадлар, янги ғоялар билан нет

2018 йилнинг кириб келиши шахсан мен учун ҳар йилгидан фарқли бўлди. Янги йилни кутиб олар эканман, олдимга оддий фуқаро сифатида ҳам, депутат сифатида ҳам, давлат хизматчиси сифатида ҳам йил давомида қиладиган ишлар режаси, амалга оширилиши лозим бўлган ғоялар фикри ҳаёлимни чулғаб олди. Энди эскича ишлаб, фикрлаб, энг асосийси эскича яшаб бўлмаслигини юракдан хис қилдим.

Аминманки, бу каби дунёқарашда ўзгаришлар битта менда эмас, бутун халқимизнинг кўнглидан ҳам ўтмоқда. Ўзингиз англаганингиздек, шунча ўзгаришларга сабаб бўлган, мудроқ кўнгилларни уйғотган, мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк марта юз берган ҳодиса 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси сабаблидир.

Дарҳақиқат, бу Мурожаатнома тарихий бўлди, деб айтсам бўлади. Мурожаатномада баён этилган ҳар бир масала юзасидан билдирилган аниқ фикр ва далиллар, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари барчанинг айни кўнглидаги гап бўлиши билан бирга осмонларда учиб юрганларни ерга туширди, ёлғон рақамларни ҳақиқатга, ҳаёлий ишларни ҳаётийга айлантирди.

Давлатимиз раҳбари биз, депутатлар зиммасига ҳам катта вазифалар қўйди. Албатта, ҳеч бир соҳадаги ислоҳотларга, айниқса, биз, депутатлар томошабин бўлишимиз керак эмас. Одамларимизнинг дунёқараши ўзгариб, яшаш шароитини яхшилаш учун меҳнат қилишмоқда. Демак, депутатлар маърузада билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, депутатлик назорати, депутатлик сўрови, тегишли давлат идоралари раҳбарлари ахборотларини эшитиш каби ваколатлардан кенг фойдаланишимиз керак. Бунда аниқланган муаммолар юзасидан ижро ҳокимияти олдига масалани қатъий қўйиш ва уни амалда ҳал этишни бугун замоннинг ўзи талаб этмоқда. Зеро, “Энг муҳими, буни халқимиз билиши, давлат ҳокимияти тизимида ҳақиқатда ҳам ўз вакили борлигини сезиши керак” деди Президентимиз ўз Мурожаатномасида.

Бундай натижаларга эришиш учун Биз ижро ҳокимияти устидан депутатлик назоратининг амалдаги тизимини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқишимиз, жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларни мутасадди раҳбарлар олдига қўйишимиз ҳамда депутатлик назорати якуни бўйича таъсирчан чораларни кўришимиз зарур. Шундагина Президентимизнинг, халқимизнинг, сайловчиларимизнинг бизга бўлган ишончини қозона оламиз.

Мурожаатномада мамлакатимизни ривожланишининг асосий йўналишлари олдиндан белгилаб олиниши, унда ҳар бир давлат ҳокимияти органларининг роли ва ўрнини аниқ белгилаб берилиши, албатта, ўзининг самарасини беради.

Мухтарам Юртбошимиз Мурожаатномада ҳар бир масалага батафсил тўхталар экан, давлат органлари фаолиятини режалаштириш, самарадорлигини ошириш, ижро ҳокимияти органларининг уйғун фаолият олиб бориши, давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш каби соҳалар ҳамон долзарб масала бўлиб турганлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар. Мазкур соҳадаги оқсоқликлар боис ҳаётимизда юз тутаётган ҳаётий мисолларни яққол асос сифатида ҳам кўрсатиб ўтдилар. Шундай экан айнан халқимиз турмуш тарзини янада енгиллаштириш, ортиқча бюрократизм, қоғозбозликдан воз кечишимиз лозимлиги борасида амалий чоралар кўрилиши биз депутатлар томонидан ҳам назоратга олиниши лозим. Хусусан, бу борада жойлардаги маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари кенгайтирилиб, аҳоли ўз муаммолари, масалаларига ўз ҳудудаларидан туриб ечим топишлари долзарб аҳамият касб этмоқда. Шундагина ҳалқимиз қўшимча оворагарчилигу, сарсонгарчиликдан ҳоли бўлиб, ўз кундалик ишларига кўпроқ вақт сарфлашлари мумкин бўлади, пировард натижада эса уларнинг меҳнат самарадорлиги ҳам ортишига ҳизмат қилади. Яъни, инсон ва молиявий ресурсларнинг самарали ишлашига эришилади.

Шунингдек, бошқарувда жорий этилаётган, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий масалаларга масъул бўлган раҳбарларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича ваколатларни туман ва шаҳар ҳокимларига тўлиқ ўтказилиши, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни жойларда самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади ва маҳаллий раҳбарларга масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олишни тақозо этади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси халқимизнинг ҳаётий эҳтиёж ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларимиз ҳажмини келгусида йилда яна бир неча бараварга оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Чунки, Президентимиз таъбири билан айтганда “халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди. Бизнинг меҳнаткаш, оқкўнгил, бағрикенг халқимиз бунга тўла ҳақлидир”.

Баҳром БУРХОНИДДИНОВ,

халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати

Янги йилга янги мақсадлар, янги ғоялар билан was last modified: Январь 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »