Янги йилни янги уйда

9 Январь, 17:12 • Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 188 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги йилни янги уйда нет

Якунланган 2017 йил Қарши туманидаги Бешкент шаҳрида туғилиб вояга етган Аъзам Каримовлар оиласи учун қувончли бўлди. Ёшлигидан осойишталик посбони бўлишни орзу қилган, ўқиб изланишлари натижасида ички ишлар ходими бўлишдек шарафли касб эгаси бўлган Аъзам айни пайтда Деҳқонобод туманидаги “Оқработ” маҳалла фуқаролар йиғинида профилактика инспектори вазифасида аҳоли осойишталигини таъминлашдек шарафли касбда хизмат қилиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспекторларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомобиллар билан таъминлаш борасидаги ғамхўрликлари Аъзам Каримовлар оиласига ҳам қувонч улашди. Янги йил байрамида ушбу оила хизмат уйига кўчиб ўтиб, енгил автомобиль билан таъминланди.

— Маҳалламиз қўшни Сурхондарё вилоятининг Бойсун ҳамда Сариосиё туманлари билан чегарадош бўлганлиги биз профилактика инспекторларидан доимо ҳушёр ва сергак бўлишимизни талаб этади,-дейди Аъзам Каримов. — Маҳалладаги 6000 нафардан зиёд аҳолининг тинч ва осойишта яшашига масъулмиз. Юртимиздаги тинчлик ва кишилар ўртасидаги тотувликни таъминлаш учун ҳар доим маҳалла аҳли билан бирга бўлишимиз жиноятчиликнинг олдини олади.

Тумандаги ўзини-ўзи бошқариш органлари қошидаги профилактика инспекторлари хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомобиллар билан таъминланмоқдалар. Бу эса Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ҳар бир профилактика инспекторининг “Менинг маҳалламда бирорта ҳам жиноят содир бўлмаслиги керак!” деган шиори остида хизмат килишларини тақозо этади.

Ҳозиргача туманимиздаги 19 та маҳалла фуқаролар йиғинига янги профилактика инспекторлари тайинланиб, уларга хизмат уйлари ва имтиёзли равишда автомобиллар ажратилди,-дейди халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Норминг Тўлаганов. — Биз партиянинг туман Кенгаши фаоллари доимий равишда маҳаллаларга чиқиб, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда турли жиноятчиликларнинг олдини олиш борасида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз. Айниқса, партиянинг “Адолат қонун устуворлигида”, “Конституция – адолат мезони”, “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият” “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳалари доирасида уюштирган юзма-юз мулоқотларимиз маҳалла аҳли учун жуда фойдали бўлаётир. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ҳам бу каби юзма-юз мулоқотларимизни яна давом эттириб бораверамиз.

Туман партия Кенгаши фаоллари жорий йилда тумандаги 38 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва 50 дан ортиқ қишлоқларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этишни режалаштирмоқда.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти

Кенгаши матбуот котиби

 

 

Янги йилни янги уйда was last modified: Январь 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »