Янгибозорда йил сарҳисоби

23 Январь, 12:57 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 266 марта кўрилди • Комментариев к записи Янгибозорда йил сарҳисоби нет

Янгибозор туманида “Адолат” СДП туман Кенгаши ташаббуси билан туман Ҳокимлиги биносида йил якунлари ҳисоби бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар депутатлар фаолияти, халқ депутатлари туман Кенгашига сессиялар киритиши ва унинг ижроси, аъзолик тушумлари режасининг бажарилиши, туманда фуқаролар мурожаати билан ишлаш, ёшлар масалалари, “Ёшлар каноти”, “Аёллар қаноти”нинг йил давомидаги фаолияти юзасидан депутатлар Қ.Қўчқарова, М.Ўрозметова ўз сайловчилари олдида, туман Кенгаши раиси Г.Жуманова, “Ёшлар каноти” раиси М.Холбоевларнинг электорат олдида ҳисоботи тингланди.

Тадбирда “Адолат” СДП туман Кенгашининг янги таъмирлаган хона билан таъминланиши, жиҳозланиши, аъзолар ва сайловчилар ўртасида партиянинг мақсад ва ғояларини тарғиб қилишда тадбир ва учрашувлар ўтказишдаги амалий ёрдамлари учун Янгибозор туман ҳокими, тиббиёт ходимлари ўртасида партия нуфузининг ошишида берган амалий ёрдамлари учун Янгибозор туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, аъзолик бадалларининг ўз вақтида туширилиши, туман Кенгаши режасининг ортиғи билан бажарилишидаги берган амалий ёрдамлари учун ТТБ бош ҳисобчиси, депутатлар билан ишлаш, ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига масалалар киритиш юзасидан берган зарур тавсиялари учун Янгибозор туман ташкилий назорат ва кадрлар бўлими, “Ёшлар қаноти” раиси, “Адолат” СДП туман Кенгашининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан  тақдирланди. Жорий йилда эришиш лозим бўлган марралар учун таклиф ва тавсиялар олинди.

Г.ЖУМАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Янгибозор туман Кенгаши раиси

Янгибозорда йил сарҳисоби was last modified: Январь 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »