“Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ муаммолар сессия муҳокамасида

30 Январь, 10:41 • Сессия, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 164 марта кўрилди • Комментариев к записи “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ муаммолар сессия муҳокамасида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши Сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўтган 2017 йил Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида партиянинг жойлардаги депутатлик корпуслари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда туманда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасининг ишчи гуруҳга тақдим этган маълумотномасига кўра тумандаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаб ўқувчилари ва касб ҳунар коллежлари талабалари тиббий кўрикдан ўтказилиши учун иккита шифокорлар гуруҳи ташкил этилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган. Кўрик давомида 1 — 18 ёшгача бўлган болалар орасида 1 нафар икки томонлама ясси оёқлик, икки оёқ кафт ясси валгустли деформацияси 2-3 даражали беморлар аниқланган. Аниқланган беморларга врач травматологнинг маслаҳати ва тавсиялари берилган.

Шунингдек, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг берган маълумотномасида туманда 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 8 нафар, 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2 нафар, 10-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 нафар “Ясси оёқлик” касаллиги билан касалланган болалар мавжудлиги маълум қилинган.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳолат юзасидан туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўрганилганда тумандаги мавжуд умутаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касаллиги билан касалланган болалар учун махсус спорт машғулотлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди.

Ўрганишлар якунида депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда сўз олган партиянинг Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ёқубжон Бердиёров “Ясси оёқлик” касаллиги билан касалланган умумтаълим мактаби ўқувчилари учун маҳаллий шароитда арзон ва қулай махсус пойафзаллар ишлаб чикариш  билан шуғулланувчи тадбиркорлик иш ўрнини яратиш. Тадбиркорга банк муассасаларидан зарур кредитлар ажратиш чора-тадбирларини кўриш, мактабгача таълим муассасасида даволовчи йўлакчалар ва махсус жихозлар ўрнатиш ва уларнинг жисмоний тарбия машқлари билан шуғулланишлари учун малакали мутахассисларни жалб этиш, спорт машқлари соатларини ташкил этиш, аҳоли  орасида ушбу касалликларни олдини олиш ва бартараф этиш буйича тарғибот – ташвиқот ишларини олиб бориш максадга мувофиқ бўлишлигини айтиб, ушбу масалани Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессия кун тартибига масала қилиб киритиш хақида таклиф билдирди.

Партия депутатлик гуруҳининг ушбу ташаббуси юзасидан халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг навбатдаги сессиясининг 35/102 — сонли Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан “Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ муаммолар юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

-Оқолтин туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ҳайдаров Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган туман Кенгаши депутатлари гуруҳи билан ҳамкорликда мавжуд камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилсин;

Ишчи гуруҳи таркиби белгилансин, амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чоракда мониторинг олиб борилсин.

Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Ғ.Равшанов) га:

Таълим муассасаси ўқувчилари ўртасида “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ муаммолар юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш тўғрисида”ги масаласи юзасидан белгиланган чора –тадбирларнинг ижросини назорат қилиш ҳамда ҳар чоракда доимий комиссия йиғилишларида муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин деб бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Ўткир ҚУДРАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Оқолтин туман Кенгаши раиси

“Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари билан боғлиқ муаммолар сессия муҳокамасида was last modified: Январь 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »