Ёлғон статистика турмушимизга зеб беролмайди

11 Январь, 12:42 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 221 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёлғон статистика турмушимизга зеб беролмайди нет

Давлатимиз раҳбарининг Парламентга мурожаати ва унда билдирилган фикр-мулоҳазалар, ислоҳотлар тақдирига нисбатан жонкуярлик билан айтилган сўзлар барча юртдошларим қатори мени ҳам ғоятда ҳаяжонлантириб юборди. Аввало раҳбарнинг маънавий поклиги, давлат ва жамият олдидаги бурч, масъулият, мамлакатнинг эртанги куни учун қайғуриш, обод манзилларни кўра билиш ва шунга яраша ижодий изланиш, ташаббус бугунги куннинг энг зарур фазилати эканлигини қалбан яна бир карра ҳис этдим.

Мен халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келаётган бўлсам, энди ваколатга муносиб бўлиш учун тинимсиз ишлаш, халқ билан бамаслаҳат бўлиб ижтимоий турмушни соғломлаштириш йўлларини топиш, ёшлар муаммоларини дадил ҳал этиш, қонун устуворлигини ҳар қадамда таъминлаш зарур деган хулосага келдим.

Ўзим маҳаллий Кенгашда ёшларга оид давлат сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси раиси бўлганим боис айни шу соҳадаги муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Каттақўрғон шаҳрида бугун уюшмаган ёшлар ўртасида ишсизлик 42.5 %ни яни 421 нафар кишини ташкил қилмоқда. Шу боис ёшлар ўртасида жиноятчилик кўпайган. Жиноят содир этганларнинг 38 нафари вояга етмаган ўсмирлар эканлиги янада ташвишланарлидир.

“Адолат” СДПнинг депутатлик гуруҳларидаги бошқа сафдошларим ва партия фаоллари билан биргаликда мониторинг ўтказиб истеъдодли ёшларни аниқлаб, лавозимга тавсия қилиш ташаббусини кўтариб чиқган эдик. Афсуски, ўтган бир йил давомида бирорта истеъдодли ёш давлат идораларида кадрлар захирасига олинмай,  масъул лавозимга тайинланмай қолди. Энди бундай яроқсиз муносабатга чек қўйиш пайти келди. Ватан манфаати, ислоҳотлар тақдири  биз депутатлардан, давлат идоралари раҳбарларидан ва жамоатчилик вакилларидан соғлом тафаккур ва бурчга ҳалол ёндашувни талаб этмоқда. Шундай чинакам юртпарварлик ва онгли фуқаролик муносабати шаклланган жойда эса ёлғон статистик маълумотлар билан бир-биримизни алдашдан кўра, турмушни фаровон қилишнинг амалий йўлларини излайлик.

Умида ШАРИПОВА,

Халқ депутатлари Каттақўрғон

шаҳар Кенгаши депутати

Ёлғон статистика турмушимизга зеб беролмайди was last modified: Январь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »