Ёшларимиз яратадиган ихтиролар кўп

24 Январь, 12:27 • Андижон вилояти, Ёш адолатчилар, Янгиликлар • 101 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларимиз яратадиган ихтиролар кўп нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши сафидаги “Ёш адолатчилар” орасида иқтидорли йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Ихтирочи Одилжон Маткаримов ана шундай умидли ёшлардан.

Изланиб, янгиликка интилиб, устозларидан билмаганини ўрганаётган сафдошимиз учун техника жону-дили. Болалигидаёқ «Машина қандай юради?», «Нега тўртта ғилдираги бор?», деган саволлари билан ҳаммани ҳайратини оширгани ҳали-ҳамон ёдида.

– Катта бўлиб, яхши ўқисанг, ҳаммасини билиб оласан, – дерди дадаси Зохиджон унинг айрим саволларига ўзи ҳам жавоб топа олмай қийналиб қолганида.

Онгида ўқиш ҳамма саволларнинг калити, деган фикр шаклланган Одилжон Андижон туманидаги 24 умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлагач, Андижон автомобил йўллари коллежининг «Автомобилларни йиғиш ва синаш» йўналиши бўйича билим олди. Ҳозирда тадбирколрлик билан бирга янги лойиҳалар устида иш юритмоқда.

– Одилжон ўзининг тиришқоқлиги, ҳаракатчанлиги билан жамоамиз ва тенгқурлари меҳрини қозонган, – дейди устози Хакимжон Қудратов. – Ҳар қандай мавсум ва об-ҳавога мослаша оладиган автомобиль шиналари ғояси бўйича яхши натижаларни қўлга киритмоқда.

Қишнинг қорли ва музлама даврида автомобилларнинг йўлда ҳаракатланиши қийинлашади. Сирпанчиқлар йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиши ва инсонларнинг жабр кўришига олиб келади. Одилжоннинг таклифи ана шу муаммоларнинг олдини олишни кўзлаган.

– Устозим билан шу ғоя бўйича лойиҳа яратдик ва назарий, амалий жиҳатларини тўлиқ ишлаб чиқдик, – дейди Одилжон Маткаримов. – Бу изланишлар Андижон давлат университетининг «Инновация: фан, таълим, технологиялар» илмий-услубий мақолалар тўпламидан ҳам жой олди.

2017 йил Одилжон учун унтилмас бўлиб қолди. У бир қатор нуфузли ташкилотлар томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган «Самарали қурилма» номинациясида «Касб маҳорати» кўрик танловининг Республика босқичида ғолиб чиқиб, «Иқтидорли ишланма учун» сертификати билан тақдирланди.

Янги ихтироларни ҳаётга жорий этиш орқали инсонларга хизмат қилиш унинг шиори.

– Ҳали жуда кўп кашфиётлар бизни кутаётганлигини биламан, – дейди Одилжон. – Бунинг учун биз изланишимиз, кўпроқ билим олиб, яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланишимиз лозим.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ёшларимиз яратадиган ихтиролар кўп was last modified: Январь 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »