Юрт келажаги фарзандларимиз қўлида

5 Январь, 18:26 • Бухоро вилояти, Семинар, Янгиликлар • 48 марта кўрилди • Комментариев к записи Юрт келажаги фарзандларимиз қўлида нет

Бугун юртимизда ёшларн тарбиясига жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Фарзандларимизнинг келажакда муносиб ва етук кадр бўлиб шаклланишида, албатта оила, маҳалла ва таълим муассасасининг ўрни беқиёс.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Когон шаридаги 8-умумий ўрта таълим мактабида “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда барчамиз бугун ёшларимиз тарбиясига масъулият билан ёндашмоғимиз кераклиги, уларнинг таълим олишида, турли тўгаракларда фаол иштирок этишида айнан оиладаги муҳит, ота-она ва маҳалланинг ўзига хос роли борлиги алоҳида таъкидланди. Тадбирдан асосий мақсад ҳам ёшларни маънан соғлом ва жисмонан бақувват қилиб тарбиялаш, бунда маҳалла ва таълим муассасасининг ролини кучайтиришдир.

Ўқув семинарга таклиф этилган Когон шаҳар Халқ таълими бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Когон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Когон шаҳар ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Когон шаҳар Кенгаши, маънавият-тарғибот маркази, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими ҳамда партиямизнинг фаол ходимлари “Оммавий маданиятнинг зарарли таъсирларидан ёшларни асраш”, “Ёшлар ўртасида суицитга мойилликни олдини олиш”, “Оилада фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни” каби қатор мавзуларда нутқ сўзлашди. Шунингдек, оила – маҳалла – таълим муассасаси ҳамкорлик механизмининг моҳияти, уларнинг аҳамияти борасида ҳам тўхталиб ўтишди.

Юрт келажаги фарзандларимиз қўлида экан, ҳар биримиз бунга жиддий ёндашган ҳолда эътиборли бўлишимиз керак. Биз депутатлар ҳам бу борада қатор амалий ишлар қилиб, ёшларимизнинг фаол бўлишида, жамоатчилик ишларида қатнашишларида, сиёсий фаоллигини оширишда кўмаклашмоғимиз лозим.

Фикр ва мулоҳаза, мунозараларга бой бўлган ўқув-семинарда “Ёт ғоялар таъсири”, “Ўргимчак тўри” каби ҳужжатли ва бадиий видео фильмларнинг намойиш этилганлиги ёшларнинг дунёқарашини тубдан ўзгартириб, уларни эркин ва соғлом фикрлашга чорлади.

Нодира МЎМИНОВА,

халқ депутатлари Когон шаҳар

 Кенгаши депутати

Юрт келажаги фарзандларимиз қўлида was last modified: Январь 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »