Юрт тақдирига дахлдормиз

17 Январь, 15:10 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 109 марта кўрилди • Комментариев к записи Юрт тақдирига дахлдормиз нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳаллий Кенгаш раислари, ижрочи котиблари, партия фаоллари иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бабабекова сўзга чиқиб давлатимиз раҳбарининг якунланган йил бўйича ўзига хос ушбу ҳисоботи, тарихий аҳамиятга эга ҳужжат бўлиб унда давлатимизни келгусида ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб берганлиги, халқ манфаати йўлида хизмат қилиши, аҳоли билан мулоқотларни давом эттириш, одамларни ҳаётдан рози қилиш, келажакка ишончларини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли эканлиги, шу сабабдан ҳам ҳар бир партия фаоли мурожаатномани қайта-қайта ўқиб, ўз олдига ундан келиб чиқадиган мақсад ва режалар қўйиб олиши кераклигини эътироф этди.

Шунингдек, жорий йилда ҳам партия фаоллари томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни аҳоли билан олиб борилаётган очиқ мулоқотларни изчил давом эттириш юзасидан режалар белгилаб олинди. Муаммоларни ҳал қилиш бўйича ижро ҳокимиятига масалани қатъий қўйиб жамоатчилик назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши томонидан юртбошимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини амалиётда фойдаланишлари учун ўзбек ва рус тилларида китоб ҳолида чоп этиб, барча туман ва шаҳар Кенгаши раисларига, депутатларга тақдим этилди.

 Албатта, бугун мамлакатимизда виждонан иш тутадиган, шу юрт тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир кишини муҳтарам Юртбошимизнинг Олий Мажлисга, халққа Мурожаатномасида билдирилган танқидий-таҳлилий фикрлар, белгилаб берилган устувор вазифалар билан бир қаторда “Қоғозда юзлаб масалаларни ҳал қилгандан кўра, амалда бир нечта муаммоларни ҳал қилиб берсангиз, одамлар сиздан рози бўлади” деган пурмаъно сўзлари ҳар бир раҳбар, ҳар бир депутат, сиёсий куч фаолларини янада сергак торттириши тайин. Зеро, биз қайси соҳада фаолият юритмайлик, қайси касбда бўлмайлик, Ватан равнақи олдида ҳар биримиз  масъулиятлимиз, юрт тақдирига дахлдормиз, унинг истиқболи учун  жавобгармиз.

Лола САЙИДОВА,

ЎЗбекистон “Адолат” СДП

 Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Юрт тақдирига дахлдормиз was last modified: Январь 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »