1.04.2018 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари ҳокимликларга бўйсунади

5 Февраль, 13:00 • Ҳуқуқий маслаҳатхона, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи 1.04.2018 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари ҳокимликларга бўйсунади нет

ФҲДЁ органлари, “Оила” марказининг бўлимлари ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бошқа тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади. ЎзА Президентнинг 2.02.2018 йилдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганлиши ҳақида хабар берди

Эслатиб ўтамиз, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари Адлия вазирлиги тузилмасига киради. Бироқ кўрсатилган санадан бошлаб улар никоҳ муносабатларига оид далолатномаларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсундирилади.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Манба: Norma.uz

1.04.2018 йилдан бошлаб ФҲДЁ органлари ҳокимликларга бўйсунади was last modified: Февраль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »