11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим ота-оналар томонидан кўллаб-қувватланмоқда

16 Февраль, 14:10 • Муносабат, Навоий вилояти, Янгиликлар • 1378 марта кўрилди • Комментариев к записи 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим ота-оналар томонидан кўллаб-қувватланмоқда нет

Барчамизга маълумки, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим хизматларининг очиқлиги ва сифати масалаларига давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларимизнинг таълим олишлари, бандликларини таъминлаш юзасидан муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда.

Бунга мисол тариқасида 2018 йил 25 январь куни имзоланган “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонини келтириб ўтиш мумкин.

Ўтган йилларда касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, таълим жараёнини модернизациялаш ва мазмунини янгилашни таъминлаш мақсадида унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди, иқтидорли ёшларнинг халқаро ва республика олимпиадалари ҳамда танловларда салмоқли натижаларга эришишларида уларни манзилли кўллаб-қувватлаш бўйича қатор тизимли чора-тадбирлар кўрилди.

Фармонда кўрсатилганидек, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ривожланишини таҳлил қилиш натижалари тизимнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини ва туб ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатди.

Касб-ҳунар коллежлари аҳоли яшаш жойларига яқин бўлмаган масофада жойлаштирилганлиги, хусусан, Конимех тумани ҳудудида фаолият юритаётган “Агросервис касб-ҳунар коллежи ва Қарақата филиали”, “Конимех иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежи”, ни мисол қилиб келтирсак: коллежларда тахсил олаётган ўқувчиларнинг бир қисми узоқ чўл ҳудудларидан келиб тахсил олишлари, ҳудудларда транспорт инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаганлиги ҳамда об-ҳаво шароитлари туфайли ўқувчиларнинг вақти-вақти билан оммавий равишда дарс машғулотларини қолдиришларига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, ушбу фармонда касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини шакллантирилиши, касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш тизими ҳудудлардаги иқтисодий тармоқларнинг реал эҳтиёжларидан ортда қолганлиги, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари учун белгиланган қабул квоталарида меҳнат бозори конъюнктураси ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш имкониятлари ҳисобга олинмаслиги битирувчиларни ишга жойлаштиришда қийинчилик туғдираётганлиги, ўқув жараёнини ташкил этишнинг ҳозирги ҳолати, қўлланилаётган ўқув-норматив ҳужжатлар ҳамда ўқитиш муддатлари касбларнинг мураккаблик даражасига жавоб бермайди, ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишдаги камчиликлар олинаётган билим даражаси тушиб кетишига ва тегишли равишда қатор таълим йўналишлари бўйича битирувчиларга бўлган эҳтиёжнинг пасайишига олиб келади ва натижада ўқишни тамомлагандан кейин иш жойларида уларни қўшимча ўқитиш заруратини келтириб чиқараётганлиги, аҳоли турли тоифаларини “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи бўйича касбга тайёрлаш тизимининг етарли ривожланмаганлиги аксарият катта ёшли аҳоли, шунингдек, ишсиз ёшлар ва ногирон шахсларнинг меҳнат бозорида кераксиз бўлиб қолишига олиб келаётганлиги, касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнини ташкил этишга ва ўқувчиларни интеллектуал, маънавий-маърифий тарбиялашга юзаки ёндашиш, уларнинг бўш вақтларини банд этишнинг самарасиз механизми ўқувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноий қилмишлар сони ортишига, уларнинг ўқишга қизиқиши ҳамда давоматнинг тушиб кетиши каби бир қатор муаммо ва камчиликлар таъкидлаб ўтилган ва уларни бартараф этиш юзасидан бир қатор вазифалар кўрсатилган.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилиши жамоатчилик, ота-оналар ва 9-синфлар битирувчилари томонидан кенг кўллаб-қувватланди.

Илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим мактабларида, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактабларда, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб- интернатларида ҳамда академик лицейларда узлуксиз ва 11 йиллик муддатда амалга оширилади.

Фармонда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган ўқитиш муддатларида амалга оширилиши белгилаб ўтилган ва  касб-ҳунар таълими соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимида иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик тенденцияларни ҳисобга олиб эҳтиёж юқори бўлган ва турдош мутахассисликлар бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилган ҳолда ишлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган ва камида иккита хорижий тилни биладиган малакали кадрларни тайёрлаш каби бир қатор муҳим вазифалари кўрсатилган.

Ушбу фармоннинг қабул қилиниши шубҳасиз ватандошларимиз, айниқса туманимиз ёшларининг қалбларида ватанпарварлик ҳисси, ўзларига бўлган ишончнинг ортиши, билимга бўлган чанқоқликларини қондиришда давлатимиз ҳар доим кўмаклашишини яна бир бор қалбдан ҳис қилишлари учун асос бўлиб хизмат қилади.

Додар ДОЛМУРОДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Конимех туман Кенгаши ижрочи котиби

11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим ота-оналар томонидан кўллаб-қувватланмоқда was last modified: Февраль 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »