2018 йилда Тошкент шаҳрида ўртача маош миқдори 3 миллион сўмни ташкил этади

6 Февраль, 11:18 • Жамият, Янгиликлар • 32 марта кўрилди • Комментариев к записи 2018 йилда Тошкент шаҳрида ўртача маош миқдори 3 миллион сўмни ташкил этади нет

Ўтган йилда пойтахтда ўртача ойлик маош миқдори 2 миллион 818 минг сўмни, ўртача ойлик пенсия эса 692 минг сўмни ташкил этган. Бу ҳақда 2012-2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларида келтирилган.

Дастлабки прогнозларга кўра, жорий йилда ўртача ойлик маош 3 миллион 96 минг сўмга етказилади, ўртача пенсиялар миқдори 805 минг сўмдан ошади.

Ҳужжатда қайд этилишича, ойлик маошлари ҳажми 2012 йилдан бери уч баробар, пенсиялар икки бараварга ошган.

Манба:ЎзА

 

2018 йилда Тошкент шаҳрида ўртача маош миқдори 3 миллион сўмни ташкил этади was last modified: Февраль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »