Аҳоли саломатлигига қаратилган янги ислоҳотлар

6 Февраль, 14:59 • Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 30 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли саломатлигига қаратилган янги ислоҳотлар нет

Республикамизда аҳоли саломатлиги ва уларга юқори даражада тиббий хизмат кўрсатиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада юртимизда янги тиббиёт муассасалари ва илмий-амалий тадқиқот институтлари ташкил этилмоқда. Хусусан, соҳани янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 23 январида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғриси”да янги қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан юртимизда маҳаллий дори воситалари, тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришни янада самарадорлигини ошириш ва аҳолини сифатли, арзон дори-дармонлар билан таъминлашдан иборатдир.

Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган барча ислоҳотлар аҳоли саломатлиги ва турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилганлиги барчамизга бирдек маълум. Бу эса жамиятимизда соғлом турмуш тарзини яхшилашга, келажакка соғлом баркамол авлодни тарбиялашга ва бозор инфратузулмасини кенгайтиришга янада кўпроқ имкон беради. Фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши ва сотилишини мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этилиши халқимизга катта қулайлик яратади.

Шунингдек, дори маҳсулотлари ва тиббиёт буюмларини маҳаллий ишлаб чиқарилган турлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, шу асосда ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни амалиётга жорий қилиш ҳам ўзи ижобий самарасини бериши шубҳасиздир. Ҳар бир соҳада бўлгани каби тиббиёт соҳасида ҳам муаммо ва камчиликлар йўқ эмас. Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминлашда аниқ вазифалар белгиланганлиги тизимни янги босқичга кўтаришга замин яратади. Бу билан халқ манфаатлари ҳимоя қилинибгина қолмай, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламига катта енгиллик яратилди. Бунда дорихоналарни керакли дори воситалари билан таъминлаш ҳамда нархларни арзонлаштирилиши катта аҳамиятга эгадир.

Умуман олганда, мазкур қарор фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, шу жумладан маҳаллий дори воситаларининг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилишини  изчил йўлга қўйиш, асл фармацевтика ишланмаларини кўпайтириш, шунингдек, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон ва сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қаноатлантиришдан иборатлилиги билан жамият ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамиятга эгадир.

Акром САЙДАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бўстонлиқ  тумани

Кенгаши раиси

Аҳоли саломатлигига қаратилган янги ислоҳотлар was last modified: Февраль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »