Аҳоли саломатлигини асраш йўлидаги муҳим қадам

5 Февраль, 18:24 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли саломатлигини асраш йўлидаги муҳим қадам нет

Мамлакатимизни 2017-2021 — йилларда ривожлантириш буйича Ҳаракатлар стратегияси негизида соғлиқни сақлаш соҳасида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада оширишга қаратилаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Айниқса, халқимизни сифатли дори — дармон билан таъминлаш масаласи, тиббий хизматнинг асосини ташкил этувчи омиллардан ҳисобланади.

Жорий йилнинг 23 январь санасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа тараққиётини таъминлаш, аҳоли саломатлигини асраш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Қарор билан танишар эканмиз, албатта, унинг бутун халқимиз учун хизмат қилишини ҳисобга олган ҳолда, ўзимиз яшаётган ҳудуд нуқтаи – назаридан аҳамиятига ҳам бир эътибор қаратамиз.

Ушбу қарорда бундан буён корхона томонидан тайёрланган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан дори воситалари, тиббиёт буюмлари тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича ишлаб чиқарилган тақдирда маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилиши алоҳида белгиланди.

Ушбу ҳолат юртимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яратилган яна бир қулай имконият демакдир.

Шу билан бирга дори воситалари ёки тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қадоқлаш, истеъмол ўрами ва маркировка қилишдан ташқари барча технологик босқичлардан ўтган ҳар қандай қадоқланмаган дори воситаси ёки тиббиёт буюми “in bulk” маҳсулоти ҳисобланади ва у маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилмайди дея келтириб ўтилган.

Маркировка қилиш ва ўрашдан ташқари корхонанинг ўзи томонидан барча ёки алоҳида бутловчи ва технологик қисмларни ишлаб чиқариш, шу жумладан, импорт қилинаётганларни йиғиш йўли билан ишлаб чиқарилган тиббиёт техникаси маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти саналади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга “in bulk” маҳсулот асосида тайёрланган маҳсулотлар қисмига, рўйхатдан ўтган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 январга қадар сақлаб қолинади.

Айтиб ўтилган талабларнинг барчаси дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тайёрлашда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қатор қулайликларни яратади.

Ушбу қарор Қорақалпоғистонлик тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам атрофлича ўрганилмоқда.

Қарор билан танишар эканман, имтиёз ва имкониятларни кўриб, бугунги кунда 46 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Қонликўл туманида ҳам дори воситалари ёки тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар вакилларининг фаолият бошлашларини чин дилдан истадим ва сайловчиларим билан учрашувларим ва бошқа тадбирларда қарор мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ўртасида кўпроқ тарғиб қилишга ҳаракат қилмоқдаман.

Рамуза МАТЧАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгаши депутати

Аҳоли саломатлигини асраш йўлидаги муҳим қадам was last modified: Февраль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »