Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар

8 Февраль, 16:59 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар нет

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши сезиларли натижаларга олиб келиш баробарида соҳа ходимларининг масъулиятини оширмоқда. Бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари алоҳида аҳамиятга эга.

Албатта, бугун эришилган ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам йўқ эмас. Биргина мисол: 103 телефон рақами орқали тушаётган ҳар бир чақириқни сўзсиз бажариш қоидасига асосланган тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ташкилий тузилмаси талабга жавоб бермай қолганидан кўз юмиш қийин.

Шу ўринда Президентимизнинг 2018 йил 25 январда имзоланган “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўз вақтида қабул қилинди. Мазкур қарорда соҳани ривожлантиришнинг энг муҳим янги йўналишлари, илмий тадқиқотлар доирасини кенгайтириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби долзарб масалалар кўзда тутилган.

Эндиликда республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиаллари тез тиббий ёрдам станциялари қошида туну кун ишлайдиган, ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Cail-марказлари ташкил этилди. Шошилинч тиббий ёрдам тизимининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари, илмий ва илмий педагогик кадрларини жаҳоннинг етакчи клиникаларида қайта тайёрлаш ва малака оширишга юборилиши катта имконият демакдир. Бу айни вақтда тиббий хизматни замонавий усулда ташкил этишга йўл очади.

Республика мутахассисларининг минтақаларга чиқиши ҳам ўз самарасини беради. Чунки бу жойлардаги мутахассислар малакасини ошириш баробарида тиббиётдаги сўнгги янгиликларни амалиётга жорий этилишини таъминлайди.

Барнохон ЖЎРАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар was last modified: Февраль 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »