Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони

19 Февраль, 11:29 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 193 марта кўрилди • Комментариев к записи Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП 1995 йилнинг 18 февраль санасида ташкил топган. 23 йиллиги муносабати билан партиянинг Шофиркон туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, партиянинг вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, вилоят Кенгаши депутати Карим Бомуродов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Шофиркон Иқтисодиёт коллежи ўқувчи, ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб берар экан,  бугунги кунда партиянинг вилоят Кенгаши томонидан амалга ошириб келинаётган ишларнинг ижобий натижалари ҳамда лойиҳалар доирасида ташкил этиладиган турли тадбирлар, учрашувлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Байрам дастури очиб берилганидан сўнг партия сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш, огоҳликка даъват этиш мақсадида туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказига қарашли халқ театри иштирокида Тожихон Ҳамдамова қаламига мансуб “Мени ёлғиз қўйманглар, одамлар ёхуд алданганлар қисмати” номли саҳна кўриниши намойиш этилди. Албатта, бу барча ёшларни огоҳ ҳамда ҳушёр бўлишга, ватан равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшишга чақирди.

Туман “Ёш адолатчилар” қаноти фаолларининг чиқишлари барча йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Улар партия сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти, лойиҳалар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Мафтуна Ҳамидова, “Адолат билимдони” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиби:

— Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 23 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбир биз адолатчилар учун чинакамига байрамга айланди. Мен партияга аъзоликка қабул қилинганимдан сўнг дунёқарашим бойиди, сиёсий саводхонлигим, ҳуқуқий маданиятим ошди. Партия мени жамоат ишларида фаол бўлишга ўргатди.

Тадбир давомида партияга аъзоликка қабул қилинган бир гуруҳ сафдошларимизга партия аъзолик билетлари, “Тоза ҳудуд”, “Автоустоз” унитар корхонасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти раисларига, “Ёш адолатчилар” қаноти фаолларига фахрий ёрлиқлар берилди.

Садоқат Баракаева, туман ҳокимлиги Иқтисодиёт бўлими ходими:

— Мен партияга аъзоликка қабул қилинар эканман, доим фаол бўлишга ва партиянинг ҳар бир тадбирларида ўз ташаббусимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Аъзоликка қабул қилинганлигим ўзимга нисбатан ишончни янада оширди.

Тадбир “Ёш адолатчилар” қаноти фаолларининг партиямизга доир айтилган шеър, куй ва қўшиқлари билан якунланди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матубот котиби

Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони was last modified: Февраль 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »