Акция доирасида қабристон ҳудуди ободонлаштирилди

6 Февраль, 10:46 • Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 143 марта кўрилди • Комментариев к записи Акция доирасида қабристон ҳудуди ободонлаштирилди нет

Ҳозирда мамлакатимизда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида атроф — муҳитни асраб — авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга ва уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Партия сайловолди дастурида ҳам партия соғлиқни сақлаш, атроф — муҳитни муҳофаза қилишга доир долзарб муаммоларни ечишга қаратилган дастурларда фаол иштирок этиши белгиланган.

Бунда партия мутасадди ташкилотлар билан биргаликда атроф — муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сардоба туман Кенгаши томонидан ташкил этилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасидаги акцияда туман Мактабгача таълим муассасаси бўлими, маҳаллий аҳоли билан биргаликда тумандаги Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги қабристон ҳудудидаги 50 метр ариқлар тозаланиб, қабристон атрофидаги дарахтлар оқланиб, шакл берилди.

Ҳашар давомида партия фаоллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаол иштирок этишди.

Мурод Алибеков –Халқ депутатлари Сардоба туман  Кенгаши депутати:

— Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳасига ўтган йили ноябрь ойида старт берилган бўлса, ҳозирги кунгача лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар давомли амалга оширилиб келинмоқда. Биз сардобаликлар ҳам бу ҳайрли ишда четда турганимиз йўқ. Қабристонларни обод этиш ўтган аждодларимиз, ота – боболаримизга ҳурмат кўрсатиш бу бизнинг маънавиятимизга хос ҳислат саналади. Бугунги ўтказилган ҳашарда барча маҳалла аҳолиси билан биргаликда дарахтларни оқладик, атрофни тозаладик. Зеро, тозалик ва озодалик учун ҳар биримиз масъуллигимизни унутмаслигимиз керак.

Шу каби акция доирасида мазкур қабристон ҳудуди ҳар ойнинг биринчи шанба кунида ободонлаштириб туришга келишиб олинди. Маконимизни қанча тоза тутсак, юртимиз ҳудудлари шунчалик чирой очиб бораверади. Юртимиз тозалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этган ҳолда фуқаролар билан биргаликда тозалаш — ободонлаштириш ишларини олиб бориб, бу борада жамоатчилик фикрини шакллантира олсак, биз кўзлаган мақсадимизга албатта етган бўламиз.

Бекзод БЕКМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сардоба туман Кенгаши раиси

Акция доирасида қабристон ҳудуди ободонлаштирилди was last modified: Февраль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »