Андижонлик аёллар ҳар соҳада фаол

1 Февраль, 14:53 • Аёллар қаноти, Андижон вилояти, Янгиликлар • 39 марта кўрилди • Комментариев к записи Андижонлик аёллар ҳар соҳада фаол нет

Кейинги йилларда давлатимиз томонидан хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида уларнинг фаоллиги ошиб бормоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП  Андижон вилоят кенгаши сафидаги “адолатчи” аёллар хақида ҳам ана шундай фикр билдириш мумкин. Бугун андижонлик 7383 нафар партиядошларимиз орасида сиёсатчи ва олима, тадбиркор ва шифокордан тортиб талаба қизларгача бор.

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик танловида юқоридагилар ўз ифодасини топмоқда. Айни кунларда туман босқичларида ўз иқтидори ва ташаббускорлигини кўрсатаётган фаол хотин-қизлар ҳақида  ҳар қанча гапирсак арзийди.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳфаза қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда ўз иқтидорларини намойиш этишларига имконият яратишга қаратилган танловнинг Қўрғонтепа туман босқичида иштирок этиш истагини билдирганлар сони ҳар йилгидан кўпчиликни ташкил этди. Куни кеча ана шу талабгорлар орасида энг муносиб топилган тўрт нафар сафдошларимиз ўзаро беллашдилар.

Белгиланган шартларни бажариш давомида иштирокчилар ўзларининг билимдонлиги, сиёсий фаоллиги, топқирлиги, зукко ва лобар эканликларини кўрсатдилар. Айниқса, 42-мактаб ўқитувчиси Дурдона Сухонованинг лидерлик ва нотиқлик маҳорати. Андижон давлат университети талабаси Раҳнамо Абдурашидованинг ташкилотчилиги, “Норбўта” МФЙ фаоли Зумрад Жабаралиеванинг зукколиги ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

-Анъанавий равишда ўтказиб келинаётган бу танлов сафдошларимизни янада фаолликка ундамоқда, -дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” раиси Малохатхон Мусаева. — Туман босқичларида иштирок этаётганлар орасида бизга қанот бўлишга лойиқ хотин-қизлар аниқланмоқда. Танлов баҳона уларни янада фаол бўлишга чақиряпмиз.

Кўрик танлов якунида ғолиблик Дурдона Сухоновага насиб этди. Энди у навбатдаги босқичда яна ўз маҳоратини кўрсатади.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Андижон вилоят кенгаши иш юритувчиси

 

 

Андижонлик аёллар ҳар соҳада фаол was last modified: Февраль 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »