Асосий мақсад фуқароларнинг сиёсий билимини бойитиш

3 Февраль, 13:45 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 155 марта кўрилди • Комментариев к записи Асосий мақсад фуқароларнинг сиёсий билимини бойитиш нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинида сиёсий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда. Асосий мақсад фуқароларнинг сиёсий билимини бойитиш, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар моҳиятига эътибор қаратиш ҳамда юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида батафсил сиёсий янгиликларни етказиш экан, партиянинг ҳар бир ходими ҳамда маҳалла фаоллари ва лекторлар ушбу вазифани ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Партиянинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаоллари ташаббуси билан ташкил этилган ўқувлар барча фуқароларда катта қизиқиш уйғотди. Тўғри, улар мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар тўғрисида бошқа қатор оммавий ахборот воситалари орқали ҳам батафсил маълумотларга эга бўлиб келишмоқда. Аммо партия ходимларининг маҳалла фуқаролари учун олиб борган бундай ташаббуслари уларни янада фаол ва талабчан қилди. Жумладан, Қоровулбозоро туман Кенгаши фаоллари ва МФЙ ходимлари ташаббуси билан партия лойиҳаси бўйича “Навбаҳор”, “Чўлқувар” сингари маҳаллаларда ўтказилган ўқувлар барча фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширди ҳамда сиёсий билимини бойитди.

Тумандаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган ўқувда дастлаб партия туман Кенгаши раиси Зафар Мусаев ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид 2018 йилги Давлат дастури тўғрисида»ги, «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистонда ОИВ вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларнинг мазмун-моҳияти борасида тўхталиб ўтди. Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Ушбу ҳужжат 2017 йил 29 декабрда Тошкентда «Росатом» делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган. Ҳукуматлараро битим Ўзбекистон ҳамда Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик учун ҳуқуқий асос яратиши кўзда тутилмоқда. Шу сингари сиёсий янгиликларнинг барчаси маҳалла аҳолисига батафсил тушунтириб ўтилди. Маҳалла раиси Маҳмуд Ҳасанов эса ҳафта якунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 28 январь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, вилоятда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишганлигини айтиб ўтди. Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарларида олиб борилаётган янгиланишлар, фаолиятлар борасида батафсил тушунча берди.

Сиёсий ўқув давомида фуқаролар жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларга ҳам эга бўлишди.

Чори Қўзиев, “Навбаҳор” МФЙ фуқароси:

— Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган ўқув бизларни жамиятга янада яқинлаштирди. Сиёсий билимимизни юксалтирди. Қабул қилинган қарор ва фармонларнинг моҳияти билан танишиб чиқдик. Ана шундай ўқувларнинг ташкил этилиши биз чекка ҳудудда яшовчи фуқаролар учун жуда катта сиёсий мактаб десам, адашмаган бўламан.

Сиёсий ўқув якунида фуқаролар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Ҳар бир ўқув кўтаринки кайфиятди ўтди.

Собир БОТИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Асосий мақсад фуқароларнинг сиёсий билимини бойитиш was last modified: Февраль 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »