Атроф – муҳит тозалигига ҳар биримиз масъулмиз

1 Февраль, 19:04 • Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 48 марта кўрилди • Комментариев к записи Атроф – муҳит тозалигига ҳар биримиз масъулмиз нет

Халқимизда “Тоза уйда дард қолмас”, “Уйи тозага гард юқмас, гард юқса ҳам, дард юқмас” каби нақллар бежизга айтилмаган. Юртимиз кундан-кун чирой очиб, шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, замонавий уй-жойлар, кўплаб хиёбон ва дам олиш масканлари бунёд этилмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларни боғловчи транспорт-логистика тизимлари, автомобиль ва темир йўллари, кўприкларнинг қурилиши аҳолига қулайликлар яратиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалишига хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида, партия соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган дастурларда фаол иштирок этиши илгари сурилган.

Партиянинг атроф-муҳит тозалиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда, ушбу муаммоларнинг ижобий ечимини топишда ва у билан боғлиқ фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган лойиҳаларида Сирдарё тумани адолатчилари ҳам бефарқ турганлари йўқ.

Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Сирдарё туманида бир гуруҳ фаоллар таркибида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги аҳоли гавжум жойлар, ташкилот ва муассасалар биноларининг кўзга яққол ташланадиган жойларига  фуқаролар томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ёки оқава сувларга оқизиш, барг-хазонларни ёқиш, дуч келган жойларга сигарет қолдиқлари, писта пўчоқлари, баклашка, сақич ёки целлофан пакетларни улоқтириш каби хатти-ҳаракатларни олдини олишга қаратилган тарғибот плакатлар илиниб жойлаштириб чиқилди. Шу жойнинг ўзида аҳолига тарғибот флайерлар тарқатилди.

Бахтиёр Хасанов — Туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи :

— Партиянинг ушбу лойиҳаси доирасида ўтган йил ноябрь ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами арафасида “Тозалик – саломатлик гарови!” акцияси ўтказилган эди. Акцияда фуқаролар фаол қатнашган эдилар. Яқинлашиб келаётган “Наврўз” байрами арафасида мазкур лойиҳани яна ташкиллаштириб, Энг покиза оила”, “Энг покиза кўча” ва “Энг покиза маҳалла” номинациялари бўйича танловлар ташкил қиламиз. Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг атроф-муҳит тозалигига масъулияти ошади, уларда табиатни асраб-авайлаш, уни покиза ҳолда сақлаш маданияти шаклланади ва шунингдек ёш авлод тарбиясида ўз юртини севиш ва уни покиза сақлаш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини ошириш орқали уларнинг тиббий маданияти юксалади албатта.

 Мамлакатимиз озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этган ҳолда фуқароларда тозалаш — ободонлаштириш ишларига, соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат ва дахлдорлик ҳиссини уйғотиб, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш — тарғибот ишларини олиб бориб, бу борада жамоатчилик фикрини шакллантира олсак, биз кўзлаган мақсадимизга албатта етган бўламиз.

Турғунбой КАРИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё туман Кенгаши раиси

Атроф – муҳит тозалигига ҳар биримиз масъулмиз was last modified: Февраль 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »