Аёлга фаоллик ярашади

27 Февраль, 10:33 • Аёллар қаноти, Андижон вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 246 марта кўрилди • Комментариев к записи Аёлга фаоллик ярашади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Аёллар қаноти кенгаши томонидан ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда партия сафидаги энг фаол, ташаббускор ва изланувчан хотин-қизлар иштирок этди.

Жамиятда аёлларнинг фаоллигини ошириш, ташаббускорлик, сиёсий саводхонлик, умумбашарий ҳамда миллий қадриятларни эъзозлаш ва тадбиркорликка етаклаш мақсадида ўтказилаётган ушбу танловнинг нуфузи йилдан-йилга ошмоқда. Буни иштирокчилар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани ва амалга оширилаётган ислоҳотларда уларнинг муносиб ҳиссаси борлиги ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Ҳакамлар томонидан вилоят босқичига етиб келган олти нафар ғолиб аёллар фаолияти ўрганилиб, жойларда олиб бораётган ишлари, танловга тайёрлаб келган чиқишлари муносиб баҳонланди. Кескин, мунозараларга бой бўлган жараёнда ғолибни аниқлшаш осон кечмади.

Чинданда фаоллиги, бошқалардан устунлиги билан Избоскан туманидан ташриф буюрган Юлдузхон Нишонова республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Энди у андижонлик адолатчи аёлларнинг қандай кучга эга эканлигини республика босқичида кўрсатади.

Тадбир давомида Андижон шаҳридаги 3-мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди.

Ғолибларга “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан диплом  ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши иш юритувчиси

Аёлга фаоллик ярашади was last modified: Февраль 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »