Буюк аждодлар мероси — йўлларимизни ёритгувчи маёқ

21 Февраль, 16:57 • Партия лойиҳаси, Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 265 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк аждодлар мероси — йўлларимизни ёритгувчи маёқ нет

Яқинда Самарқанд вилоят ички ишлар органлари малакасини ошириш марказида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида партиянинг “Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда маърузачилар томонидан улуғ сиймо Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг миллий ғоя, миллий ўзликни англашда, кишини инсонпарварлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ибрати беқиёс эканлигини, шунингдек, ёшлар қалбида аждодларга муносиб бўлиш туйғусини кучайтиришда буюк аждодларимизнинг маънавий меросига бағишланган бундай тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти тенгсизлиги  таъкидлаб ўтилди.

Гулзуҳра Сайдуллаева партиянинг шаҳар Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси;

 — Муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро илмий конференциядаги нутқида “Мен ёшларимизга мурожаат қилар эканман, уларга доимо: “Биз буюк аждодларимиз билан фахрланишимиз, ғурурланишимиз керак”, деб айтаман. Айни вақтда “Фақат ғурурланишнинг ўзи етарли эмас, келинглар, ўзимиз ҳам, худди улар каби, мана шу бебаҳо меросга ўз ҳиссамизни қўшайлик!” деб такрорлайман” деган сўзларини ёдда сақлайлик. Зеро, бобомиз Бобур каби матонатли, юртсевар, юксак салоҳиятли, дунёқараши кенг, иймони бутун, иродаси бақувват, улуғ аждодларимизга муносиб фарзанд бўлишни ҳар биримиз ўз бурчимиз деб билайлик.

Дарҳақиқат, буюк бобокалонимиз З.М.Бобур “инсон номи ёзилган китобларда, қурилган иморатларда, экилган дарахтлар ва комил фарзандларда абадий қолади” деганларида нақадар ҳақ бўлганлар, мана неча йиллар ўтган бўлса ҳам буюк аждодларимизнинг маънавий меросига қайта-қайта мурожаат этаверамиз, олам-олам хазиналар топаверамиз. Чунки бу меросдан баҳра олган ҳар бир авлод борки юртга бобомиз меҳридай меҳр, унинг ҳурматидай ҳурмат билан қараши шубҳасиз.

Тадбир сўнгида марказ тингловчиларига буюк бобомиз маънавий меросига оид савол-жавоблар ўтказилди. Унда фаол иштирок этганларга ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари, партия Самарқанд шаҳар Кенгашининг китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Элёр УЛУҒМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

Буюк аждодлар мероси — йўлларимизни ёритгувчи маёқ was last modified: Февраль 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »