Буюк юксалишлар сари дадил қадам

21 Февраль, 12:17 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 144 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк юксалишлар сари дадил қадам нет

Давлатимиз раҳбарининг “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги жорий йил 6 февраль кунги қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республикага кирувчи туристлар оқимини кўпайтириш, кириш туризмини миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш, мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ҳақиқатан ҳам ривожланиш йўлидан бораётган, жаҳон аҳли эътиборини жалб этадиган тарихий меросларга бой, ўзига хос бўлган иклим шароити ва табиий бойликларига, юксак тарбиявий характерга эга маънавий – маданий мерослари бор бўлган юртга чет эллик саёҳларларда доимий равишда саёҳат қилишга қизиқиш уйғонган.

Қарор билан виза режимини янада соддалаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилаётгани ва кириш туризмини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, туризмни ривожлантириш масалаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришни таъминлаш бўйича масъуллар бириктириладиган мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхати тасдиқланганлиги, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришнинг барча зарурий чоралари кўрилаётганлиги, юртимизга ташриф буюрувчи туристларга кенг имконият яратилиб, тегишли имтиёзлар берилаётлигидан дарак беради.

Айниқса, 2018 йил 1 май ойидан бошлаб транзит бўйича ҳаракатланаётган хорижий йўловчиларга келишлари билан 72 соат муддатга қисқа муддатли кириш визаларини бериш жорий этилиши, бунда уларда учинчи мамлакатга авиачипта ва виза (зарурат бўлганда) мавжуд бўлиши ҳамда консуллик йиғимларини тўлаш талаби, шунингдек, тасдиқланган туризм дастурлари бўйича танишув турлари учун уларнинг аэропорт чегара ҳудудидан ташқарига қисқа муддатли назорат қилинадиган чиқиши тартиби назарда тутилаётганлиги эса юқорида биз тилга олган имконият ва имтиёзлардан биридир.

Шулар қаторида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада Зиёрат туризмини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилиши, унга оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон тўғрисида Ислом дини ва бошқа жаҳон динларининг маданий-тарихий ва илмий-теологик маркази сифатида ахборот материалларини тарғиб қилиш ва тарқатиш вазифаси юклатилаётганлиги, юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳлар уларнинг ислом дини тараққиётидаги ўрни тўғрисида хорижликларнинг ҳам маълумот олиш имконини кенгайтиради.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилаётганлиги, туристларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун ягона қисқа умум республика телефон рақамига эга бўлган Call-марказнинг фаолияти аутсорсинг шартларида ташкил этилишининг ўзи, мамлакатимизда туристлар оқимининг кўпайишига, мамлакатимиз туристик салоҳиятининг юксалишига хизмат қилади.

Ҳамма замонларда ҳам юксак тараққиёт ва маънавият ўчоғи бўлган масканлар туристлар эътиборида бўлган.

Демак, буюк юксалишлар сари дадил қадам ташлаётган юртимизга кўз тегмасин.

Ерназар КУННАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси

Буюк юксалишлар сари дадил қадам was last modified: Февраль 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »