Депутатга — бугун халқ баҳо беради

7 Февраль, 12:40 • Депутат минбари, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 273 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатга — бугун халқ баҳо беради нет

Янгибозор туманидаги 30-Ўйрат сайлов округидан сайланган депутат Малика Ўрозметова ҳамда 13-9 май сайлов округидан сайланган Моҳира Қўчқаровалар ишонч билан сайлаган ўз ҳудудларидаги сайловчилари ва аҳолига йил давомида олиб борган кенг қамровли фаолияти юзасидан ҳисобот бердилар. Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгибозор туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб ҳисобот берар эканлар: Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳуқуқ-мажбуриятлари, аъзолик, аъзоларнинг бурч-мажбуриятлари, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож вакиллари билан ишлаш шакллари, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига қисқача тўхталиб ўтган холда ўзлари сайланган ҳудудларда депутатлар жами 18 маротаба турли хил мавзуда учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказгани, аҳоли муаммоларини ўрганиш юзасидан ўтказган ҳар чоршанба кунидаги ўрганишларидан келиб чиқиб йил давомида туман Кенгаши депутати сифатида жами 27 та сўров юбориб, муаммоларни имкон қадар ҳал этишга ҳаракат қилганликлари тўғрисида ахборот берди. Бу депутатлик сўровларининг ичида бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан аҳолини қийнаб турган, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган нуқсонлар тиббиёт, фан ва таълим, ички йўллар, бандлик, комунал соҳалардаги муаммоларни қамраб олиб бартараф қилиш учун туман, вилоят миқёсида ечим топишга ёки юқори органларга муаммоларнинг ечимларини таклиф сифатида киритиш амалиётидан фойдаланаётгани хусусида гапирдилар. Жумладан: Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасига юборган сўрови туман тиббиёт бирлашмасига таълим муассасаларидаги МТМга келгунга қадар (2-3 ёшда) тор мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳолати, ҳар йили ўтказиладиган чуқурлаштирилган тиббий кўрикларнинг номигагина ўтказилиши, сифатли ўтказиш юзасидан қатъий чоралар кўриш тўғрисида, 5.05.2017 йил Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Хоразм вилояти бўлими бошлиғига касб-ҳунар коллежларидаги ўқувчиларнинг узлуксиз давомати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Янгибозор (Қоратепа)-Урганч йўналишидаги қўшимча автобус рейслари қўйиб бериши тўғрисида. Йўллардан фойдаланиш Янгибозор унитар корхонасига Қаландардўрман, Бошқиршийх, Уйғур, Бўстон, Халқобод қишлоқлари ички йўлларини жорий таъмирлаш, пиёдалар йўлакчаси ва йўл белгилари хусусида, газ ва электр токи билан таъминлашдаги аҳоли муаммоларидан келиб чиқиб юборилган депутатлик сўровларининг ижобий ҳал бўлиши айнан ўзлари сайланган ҳудудлар муаммоларини ҳал қилишдаги депутатлик назорати кучайтирилганлигининг самараси сифатида қайд этиб ўтдилар. Шундан сўнг сайловчилар ўз депутатларига саволлар ва таклифлар билан мурожаат қилдилар. Йиғилиш якунида йиғилганлардан тушган саволларга тегишлича жавоблар берилди.

Г.ЖУМАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Янгибозор туман Кенгаши

Депутатга — бугун халқ баҳо беради was last modified: Февраль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »