Депутатлар ва Сенаторлар Янгийўл туманида

16 Февраль, 18:25 • Депутатлик гуруҳи, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 124 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлар ва Сенаторлар Янгийўл туманида нет

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенаторлардан иборат ишчи гуруҳ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа ҳолати ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишда амалий кўмак кўрсатиш юзасидан ўтказиладиган ўрганиш юзасидан Янгийўл туманига ташриф буюрди.

Кун аввалида Янгийўл туман ҳокимлигида Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенаторлар, Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгаши депутатлари, мутасадди ташкилотлар, туман фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда йиғилганларга туманда 10 кунлик ўрганишнинг мақсад-вазифалари баён қилинди. Депутатлар секторларга тақсимланиб, саволнома тақдим этилди.

Куннинг иккинчи ярмида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари туман ҳокимлигига қарашли 1-сектор фаолияти билан яқиндан танишди. Шундан сўнг, депутат сектор ҳудудидаги “Саид ота” маҳалласи аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Ҳар бир хонадондаги суҳбатлар чоғида фуқаролардан асосан газ таъминоти, электр энергиясидаги узилишлар, ичимлик сувининг танқислиги, ички йўлларнинг носозлиги бўйича муаммолар келтирилди.

Абдулла Рамазонов, “Саид ота” МФЙ фуқароси:

— Хонадонимизга келиб, холимиздан хабар олганингиз учун аввало, минг рахмат дейман. Маҳалламиз 10 йилдирки, газ таъминотидан узилган. Ёшу қари қишнинг аёзли кунларида азият чекмоқдамиз. Бунинг исботини мана ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Маҳалла раисимиз бошчилигида тегишли ташкилотларга мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Минг афсуски, натижа йўқ. Албатта, сизларнинг кўмагингиз билан бу муаммо ўзининг ечимини топса, биз кексалар дуода бўлар эдик.

Шунингдек, мазкур маҳалладаги учрашув чоғида бир қатор ёшлар томонидан ҳудудда спорт комплекси йўқлиги, 12-умумтаълим мактабида спорт тўгараклари йўлга қўйилмаганлиги таъкидланди. Айниқса, аҳоли учун оилавий поликлиника мавжуд эмаслиги ачинарли ҳолдир. Албатта, фуқаролардан тушган мурожаатлар ўрганишлар натижасида ўз ечимига эга бўлса, аҳоли учун катта қулайликлар яратилган бўлар эди.

Ўрганишлар давом этади.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

Депутатлар ва Сенаторлар Янгийўл туманида was last modified: Февраль 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »