Депутатликка номзод ишончли вакилининг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди

22 Февраль, 18:27 • Сайлов - 2018, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 210 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатликка номзод ишончли вакилининг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди нет

Маълумки, сайловлар – бу кучли фуқаролик жамиятига эга демократик — ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси бўлиб, халқнинг ўз хоҳиш — иродасини эркин ифода этиши, фуқароларнинг юртимиз сиёсий ҳаёти, давлат ва жамият бошқарувида ва давлат ҳокимиятини шакллантиришда бевосита иштирокининг асосий шаклидир.

Республикамизда демократия талаблари ва мустақил тараққиётимиз шартларига мос, фуқаролар, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларида эркин ва фаол иштирок этишини таъминлайдиган, сайлов ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришнинг ишончли кафолати бўлган замонавий сайлов тизими яратилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунда келтирилганидек, тегишли халқ депутатлари Кенгаши айрим депутатларнинг ваколатларини ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, шунингдек депутат чақириб олинган тақдирда ва бошқа сабабларга кўра депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади.

Ушбу қонуннинг 44 – моддасига мувофиқ, жорий йил 25 – февраль, якшанба куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 3 – Навбаҳор, 8 – Наврўз, 13 – Фарғона, 14 – Шодлик, 20 – Янгиер, 37 – Истиқбол сайлов округларидан бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказилиши белгиланган.

Бугунги кунда бу ўринларга вилоят сиёсий саҳнасида фаолият олиб бораётган тўрттала партиядан номзодлар кўрсатилди. Жойларда номзод ва унинг ишончли вакилларининг сайловчилар билан сайловолди тарғибот учрашувлари қизғин паллага кирди.

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар 7 – умумтаълим мактабининг мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” социал — демократик партиясидан Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутатлигига 20 – Янгиер сайлов округидан кўрсатилган номзод Дилфуза Умерованинг ишончли вакили Назокат Сапарованинг округдаги сайловчилар билан сайловолди тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Тарғибот учрашувида ишончли вакил номзод сайловолди дастурини аҳолига таништирар экан, Дастурнинг мазмун — моҳияти, тузилиши, ҳудудда амалга оширилиши белгиланган номзод дастурининг устувор йўналишлари ҳамда унда Ўзбекистон “Адолат” социал — демократик партиясининг дастурий устувор вазифаларидан келиб чиқиб илгари сурилган ғоя ва вазифалар ҳақида батафсил ахборот бериб ўтди.

Номзод сайловолди дастурида жамиятда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолат тамойилларини таъминлаш, иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилишини кучайтириш, янги инновацион ғояларни қўллаб қувватлаш, уларни амалиётга тадбиқ этишда яқиндан кўмаклашиш ҳамда шаҳардаги ёш олимларни қўллаб — қувватлаш, самарали натижа кўрсатган олимлар ишини оммалаштириш, ҳудудда яшовчи сайловчиларни қийнаётган  муаммоларни режага киритиб, аҳолини бандлигини таъминлаш, ижтимоий – ҳимояга муҳтож бўлган қатлами билан аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар  олиб  бориш, 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб — қувватлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ва ёш оилаларни ижтимоий – иқтисодий соҳаларда  қўллаб — қувватлаш мақсадида тижорат банкларидан кредитлар олишларида  яқиндан кўмаклашиш, шаҳардаги кам таъминланган  оилаларга алоҳида эътибор қаратиш, ҳудуддаги мавжуд академик лицей ва касб — ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича шаҳардаги комиссия фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш, аҳолига кўрсатилаётган кафолатланган тиббий хизмат сифатини  янада ошириш, беморларга, шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган қатламга шаҳар, вилоят, зарур ҳолларда, Республика миқёсида бепул тиббий хизмат кўрсатилишига эришиш, кўп қаватли уйлардаги канализация тизимини таъмирлаш ва маҳаллалараро ички йўлларни босқичма — босқич асфальтлаштиришга эришиш масалаларини дастурга киритган ҳолда амалга ошириш каби устувор вазифалар илгари сурилган.

Учрашув мобайнида сайловчилар томонидан депутатликка номзод ва унинг ишончли вакилига берилган саволларга партия позициясидан келиб чиқиб, фикрларини билдиришди.

Бу каби учрашувлар бошқа сайлов округларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Депутатликка номзод ишончли вакилининг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди was last modified: Февраль 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »