Долзарб масалалар муҳокама қилинди

20 Февраль, 18:05 • Жиззах вилояти, Пленум, Янгиликлар • 212 марта кўрилди • Комментариев к записи Долзарб масалалар муҳокама қилинди нет

Жиззах давлат педагогика институтининг мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Абдусатторов, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпусининг 2017 йилда амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлари баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, 2018 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашининг
2017 йилдаги фаолияти ва 2018 йилдаги устувор вазифалари юзасидан партиянинг вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари О.Шукуров ахборот берди.

2017 йил давомида партиянинг амалий ҳаракатлар Дастурида кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги амалий ишларга асосий эътибор қаратилди. Бунинг натижасида партиянинг аҳоли орасига кириб бориши, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиши таъминланди ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди. Лекин халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида, мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларидаги аҳволни яхшилашга қаратилган “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси, аҳолининг сиёсий саводхонлигин оширишга қаратилган “Сиёсий ўқувлар” лойиҳалари доирасида қилинган ишларни ижобий баҳолаб бўлмайди.

Шунингдек, 2017 йилда партиянинг ёшлар билан ишлашга доир фаолияти алоҳида йўналиш сифатида танқидий таҳлил қилиниб, белгиланган вазифалар доирасида ёшлар билан ишлаш тубдан ўзгартирилди.

Шу асосда ҳудудлардаги ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари, ички ишлар органлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, улар билан биргаликда маҳаллалар кесимида ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган, турли сабабларга кўра чет элга чиқиб кетган ёшларнинг базаси шакллантирилди. Бундай ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан доимий учрашувлар ўтказилди.

Йиғилишда партия аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки орқали ҳалқ ишончига сазовор бўлинаётгани эътироф этилиб, партиявий-ташкилий ишлар бир қатор туманларда қониқарли эмаслиги танқид остига олинди.

Пленум сўнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан керакли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, вилоят партия ташкилотлари олдида турган келгусидаги мақсад ҳамда вазифалар белгилаб олинди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши 

матбуот хизмати

Долзарб масалалар муҳокама қилинди was last modified: Февраль 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »