Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш такомиллашмоқда

8 Февраль, 19:06 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 141 марта кўрилди • Комментариев к записи Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш такомиллашмоқда нет

Бугунги кунда дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришни янада равнақ эттириш, уларни мақсадли йўлга қўйиш тизимига жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, фармацевтика маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, рақобатбардошлигини ошириш учун шароитлар яратиш, дори воситаларини олиб киришни янада тартибга солиш мақсадида қатор амалий ҳаракатлар қилинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йилнинг 23 январь санасида қабул қилинган “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳам айнан соҳага бўлган эътиборга қаратилган. Қарор билан танишар эканмиз, унда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратиш, дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини олиб киришни янада кенгайтириш мақсадида қатор вазифалар белгилаб қўйилган. Унга кўра корхонанинг ўзи томонидан тайёрланган доривор моддалар ва бутловчи буюмлардан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш технологик цикл бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш, корхонанинг ўзи томонидан тайёрланмаган доривор моддалар ва бутловчи буюмлардан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳисобланади ҳамда дори воситалари ёки тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қадоқлаш, истеъмол ўрами ва маркировка қилишдан ташқари барча технологик босқичлардан ўтган ҳар қандай қадоқланмаган дори воситаси ёки тиббиёт буюми “in bulk” маҳсулот деб эътироф этилади. Қарорда Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда бажариши лозим бўлган вазифалари ҳам айтиб ўтилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига белгилаб қўйилган вазифалар соҳа тараққиёти учун хизмат қилади, хорижий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларининг фаолиятини янада жадаллаштиради.

Тиббиёт кенг қамровли ва жуда катта эътиборни талаб этадиган соҳадир. Мамлакат раҳбарининг барча соҳа тараққиёти учун яратаётган имкониятлари албатта фуқароларнинг манфаатлари йўлида хизмат қилиб келмоқда. Жумладан, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни самарали йўлга қўйиш ўз фаолиятларини ривожлантириш учун берилган шарт-шароитларнинг асосий мезонидир. Қабул қилинган ушбу қарор ҳам ана шу мезоннинг пойдевори ҳисобланади.

Нодира ХОЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар Кенгаши депутати

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш такомиллашмоқда was last modified: Февраль 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »