Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

13 Февраль, 14:02 • Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 141 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас нет

Халқимиз меҳр-оқибатли, саховатли, гўзал фазилатли халқ. Бугунги кунда бундай олижаноб кишиларнинг сафи ортиб бораётгани, юртимизда инсон манфаатлари – энг олий қадрият сифатида тан олинганидан далолатдир. Атрофдагиларга оқибатли бўлиб, меҳр-мурувват кўрсатиб яшаш юртдошларимизнинг кундалик одатига айланган.

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Гулистон шаҳар “Болалар уйи”да 47 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб, улардан 17 нафари тарбиячилардир. Даргоҳда 1 ёшгача бўлган болалар алоҳида гуруҳда 1 ёшдан 3 ёшгача катта гуруҳларда, махсус гуруҳларда эса ногиронлиги бор болалар тарбияланади. Болажонлар бу ерда ҳам даволанади, ҳам тарбиячилардан меҳр оладилар. Болаларнинг соғлиги кун-у тун шу ердаги тиббиёт ходимларининг назоратида. Болажонлар 5 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Шунингдек, болалар психологи томонидан мунтазам равишда кўриги йўлга қўйилган. Йилда икки бора Сирдарё вилояти болалар шифохонасидан мутахассислар жалб этилиб, баҳор ва куз ойларида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилади.

Яқинда Ўзбекистон “Адолат” социал – демократик партиясининг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида партия ҳодимлари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ ушбу даргоҳга келиб, болалар ҳолидан хабар олдилар. Болалар уйида фаолият юритаётган ходимлар билан суҳбат уюштирилиб,  уларни қийнаётган муаммолар ҳақида сўралди.

Маҳмуд Мустафоев – Халқ депутатлари Сайҳунобод туман Кенгаши депутати:

— Тадбирдан кўзланган мақсад халқимизнинг маънавий қадрияти сифатида ҳомийликнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, ҳомийлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ушбу жараёнда аҳоли кенг қатламлари, барча мулкчилик шаклидаги ташкилотлар ва кархоналарнинг иштирокини кенгайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда ҳомийларнинг ҳиссасини аҳолига тушинтиришдан иборат.

Турсуной Холбоева – Сирдарё вилояти “Болалар уйи” бош шифокори:

— Бугун Партия ходимлари ва депутатлардан иборат бир гуруҳ фаоллар болалар ҳолидан хабар олиш мақсадида бизга ташриф буюришди. Ташриф давомида гуруҳларда бўлишиб, тарбияланувчи болалар билан яқиндан мулоқотда бўлишди. Тарбияланувчиларимиз уларга ўзларининг ёд олган шеърларидан ўқиб беришди. Меҳмонларга даргоҳ фаолияти ва унда тарбияланувчилар ҳақида атрофлича маълумотлар бердик. Болалар уларнинг бераётган меҳрлари, совғаларидан беҳад қувонганликларини кўзларидан пайқаш қийин эмасди. Бу каби тадбирлар юртдошларимизни эзгу ишлар сари янада фаолликка чорлайди.

Бир сўз билан айтганда, ўтказилган тадбирда ҳақиқатдан ҳам халқимизда саховат — беназир қадрият эканлиги ўз аксини топди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас was last modified: Февраль 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »