Эътибор эзгуликка чорлайди

9 Февраль, 18:45 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 28 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътибор эзгуликка чорлайди нет

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантиришда, эркаклар билан тенгдек яшаб ва меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ўрни алоҳида.

Бугунги кунда билимли ва ташаббускор, ҳаёт йўли кўпчиликга ўрнак бўлишга арзийдиган кўп минг сонли аёлларимиз элу-юрт ардоғида.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо экан ҳаётимизда доим эсда қоладиган ва хурсанд қиладиган эзгу саналар ва эзгу ишлар талайгина.

Бизга мана шундай завқ ва шавқ улашган, янада жўшқин ғайрат билан ишлашга ундайдиган сана ва қувончли хабарларнинг бири бу ҳеч шубҳасиз жорий йил 2 февраль санасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўлди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни мақсад қилган фармон, ўз номи билан жамиятда хотин-қизлар ўрни ва мавқеини янада орттиришга хизммат қилиши аниқ.

Айниқса, 2018 йилнинг 1 апрель санасидан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилаётганлиги, ушбу лавозимларда фаолият олиб борадиган опа – сингилларимиз зиммасига ўта масъулиятли вазифаларнинг юкланаётганлигини кўрсатмоқда.

Хотин-қизлар билан иш олиб бориш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятимиз тараққиётида ўта муҳим ва ҳаётий вазифалардан ҳисобланади.

Асрлар ошиб келаётган неча минг йиллик оилавий қадриятларимиз ва анъаналаримиз, халқимизнинг энг муқаддас интеллектуал бойлигидир.

Мана шулар иноботга олиниб,  Республика “Оила” илмий-амалий маркази негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилмоқда.

Жамиятда “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғояси ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш “Оила” марказининг асосий вазифалари қаторидан жой олаётганлиги, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, оилалар муқаддаслигини таъминлаш, соғлом авлодлар вояга этишига эришиш каби эзгу вазифаларга бирламчи вазифалар қаторида эътибор қаратилаётганлигидан далолатдир.

Яна бир аҳамиятли жиҳатларидан бири, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсундирилишидир.

Албатта, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда жойлардаги ФҲДЁ органлари билан хотин-қизлар қўмитаси биргаликда ҳаракат қилиши, жамиятда эрта никоҳ, ажрим каби салбий иллатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Фармон билан оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларига кўмаклашиш мақсадида хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш ўринли-ки, аёлларнинг оғирини енгил қилиш, доимо қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириб бориш, хайрли ва савобли ишлардандир.

Ўсмир қизлар миллатнинг эртаси, соғлом оналар бугун биз улғайтираётган эртанги келажагимиз давомчиларини тарбия қиладиган тарбиячилар.

Уларнинг соғлигини асраш, миллатнинг эртасини асраш билан баробардир.

Айша АБДРЕЙМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати,

Нукус шаҳридаги 17 сонли умумтаълим мактаби директори

Эътибор эзгуликка чорлайди was last modified: Февраль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »