Эътибор янги марралар сари ундайди

12 Февраль, 19:01 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 124 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътибор янги марралар сари ундайди нет

Мамлакатимизда истиқлол йилларида аёллар билан боғлиқ масалалар давлат ва жамиятнинг диққат марказида бўлиб, хотин-қизларни эъзозлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, миллий қонунчилигимиз шакллантирилди.

Асосий қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46 – моддасида “Хотин – қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” деб таъкидланишида, ҳамда бунга ҳаётнинг барча жабҳаларида амал қилиниши фикримизнинг яққол далилидир.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида, давлат ва жамият бошқарувида, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида, маданият, илм — фан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, спорт каби ижтимоий соҳаларда, балки фермерлик, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик фаолияти каби замон ва бозор муносабатлари талаб қилаётган соҳаларда ҳам хотин-қизларимизнинг фаол иштироки ва роли ортиб бораётганлиги айниқса эътиборга молик.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 2 февраль куни “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни бутунлай янги босқичга – юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар талаби даражасига кўтариб бергани айни ҳақиқат.

Фармонда оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида “аёллар маслаҳатхоналари”ни ташкил этиш, маслаҳатхоналарда бевосита жойларда ўсмир қизлар ва фертиль ёшидаги аёлларга зарур маслаҳатларни беришни тизимли йўлга қўйиш белгилаб берилгани мени жуда ҳам қувонтирди, чунки мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудларидаги опа-сингилларимиз, қизларимиз рузғор, турмуш ташвишидан ортиб ўзи учун вақт ажратиб марказдаги тиббиёт бирлашмаларига аксарият ҳолларда жуда зарурати бўлмаса ташриф буюрмайди, баъзан ўзида кечаётган ўзгаришларни “ўтиб кетади” “яхши юрибманку” деб ўтказиб юбориш оқибатида, ҳар-хил салбий ҳолатлар юзага келган вазиятларни ҳам эшитиб қоламиз. Эътиборлиси, ушбу йўналишда амалга оширилиши белгиланган долзарб вазифалар аҳолининг тиббий маданияти ошишига, соғлиғига бўлган эътиборни кучайиши билан бир қаторда жамиятимиз тараққиёти юксалишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Биз адолатчилардан янада фаоллик ва ташаббускорлик талаб қиладиган яна бир жиҳат Фармонда “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, бу соҳада норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш лозимлиги белгилаб берилганидир. Шу сабабдан ҳам биз сиёсий куч фаоллари, депутатлар партиямиз томонидан “Соғлом оила – соғлом жамият – порлоқ келажак”, “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳалари шаклида бир неча йиллардан буён амалга ошириб келаётган ишларимизни янада жонлантирсак, опа-сингилларимизни партиявий лойиҳалар орқали кенг қамраб олсак, ҳаёт ташвишлари олдида бардам бўлишлари учун далда берсак, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун йўл йўриқ кўрсатсак ушбу тарихий ҳужжатда белгиланган устувор вазифаларни амалий ечимига муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши шубҳасиз.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Эътибор янги марралар сари ундайди was last modified: Февраль 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »