Эътибордан мамнун кўнгиллар

24 Февраль, 16:01 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътибордан мамнун кўнгиллар нет

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузи ва мавқеини ошириш, уларнинг давлат бошқарувидаги, муҳим ҳукумат қарорларини қабул қилишдаги ҳамда жамият тараққиётидаги фаол иштирокини таъминлаш, хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ўз иқтидорини турли жабҳаларда намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб бериш, ҳаттоки, уй бекаси бўлган аёлларнинг бирортаси ҳам беэътибор қолмаслиги учун жамиятимизда тегишли шарт-шароит яратиш давлат сиёсати даражасига айланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси бўлди. Очиғи, мазкур йўналишда айни кунга қадар йўл қўйилган мавжуд камчиликлар фармонда алоҳида эътиборга олиниб, уларнинг барчасини бартараф этишда қатор чора-тадбирлар белгиланлиги айни муддаодир.

Фармонга мувофиқ жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва  болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга бериладиган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилиши, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва хотин-қизларга зарур маслаҳатларни беришга ихтисослашган “Аёллар маслаҳатхоналари”ни ташкил этилиши, жорий йилнинг 1 апрелидан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозимининг жорий этилиши каби эзгу ва долзарб вазифалар ижроси юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларни янда юқори чўққига кўтаришига ишонамиз.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи  ҳамда партиянинг “Аёллар қаноти” фаоллари билан биргаликда иш режамизга мувофиқ туманларнинг чекка қишлоқларига хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш учун борганимизда, қийналган аёлларнинг уй-жой масаласидаги мурожаатларига жуда кўплаб дуч келамиз. Ушбу мурожаатларни партиямиз депутатлик гуруҳлари орқали ҳал этишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Маълумки, 2017 йилда уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган
1207 нафар аёлга арзон уй-жойлар ажратилди. Эндиликда анна шундай кенг кўламли ишларнинг изчил давоми сифатида мазкур Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга қулай шароитларга эга арзон уйларни қуриш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилганлиги кўнглимиздаги иш бўлди.

Дилбар ҲАКИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах шаҳар Кенгаши депутати

Эътибордан мамнун кўнгиллар was last modified: Февраль 24th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »