Эзгу қадриятлар бардавом бўлсин

6 Февраль, 11:01 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 156 марта кўрилди • Комментариев к записи Эзгу қадриятлар бардавом бўлсин нет

Ўзбек халқи меҳр-мурувватли, қадди баланд халқ. Юртимизда барчамиз доим эзгу амаллар қилишга, отажон-у онахонлар ҳолидан бохабар бўлишга ошиқамиз, уларнинг дуолари ила доим юртимиз тинч ва халқимиз фаровон яшаб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида ошиқар экан, партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши ҳам бу хайрли ишни партиядошлари изидан давом эттириб келмоқда. Куни кеча ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида Бухоро шаҳрининг “Зулфия” кўчасида истиқомат қилувчи отахон-у онахонлар хонадонида бўлиб, улар ҳолидан бохабар бўлишди. Саттор ота Ҳайитов ва Ўғилой ая Ҳайитовалар партиядошларни кўриб, юзида таббассум билан кутиб олишди. Чунки бу ташриф илк ташриф эмас эди-да!

— Бизнинг хонадонимизга Ўзбекистон “Адолат” партияси ходимларининг қилган ташрифи яна бир маротаба қувонтирди. Ўтган йили ҳам қандай муаммолар бор, уларнинг ечимини топамиз, дея ташриф қилишган эди. Юртимиз тинч, хонадонларимиз осойишта экан, албатта, уларнинг бир кўнгил сўраб келганликлари ҳам бизни қувонтирди. Мана, бугун улар яна бизни кўришга ташриф буюрган экан, биз жуда хурсанд бўлдик, — дейди биз билан чин дилдан суҳбат қурган 84 ёшли Саттор ота Ҳайитов.

Партия ходимларининг лойиҳа доирасида амалга оширган фаолиятлари кўчанинг кекса-ю ёшини қувонтирди.

Ҳаётимиз давомида йўлимизни ёритувчи, унга безак берувчи инсоний фазилатлар жуда кўп. Бу фазилатлар умримизнинг асосий қисмига айланган. Улар орасида саховат кўрсатиш, меҳр-оқибатли бўлиш энг олийжанобликларидан биридир. Бу туйғу  инсон қалбидан ношукрликни кетказади, адоватга якун ясайди, ўзаро дўстлик, меҳр-муҳаббат ришталарини боғлайди. Яхшиликка қанот ясайди. Инсонларни бир-бирига яқинлаштиради. Шундай экан, барчамиз бундай эзгу амални ҳар вақт қилиб бормоғимиз даркор. Шундагина кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

Нозима АВЛИЁҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар Кенгаши ижрочи котиби

Эзгу қадриятлар бардавом бўлсин was last modified: Февраль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »