Фаол “Адолатчилар”дан янги ташаббус

9 Февраль, 15:57 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаол “Адолатчилар”дан янги ташаббус нет

Тил билганга минг танга дейди доно халқимиз. Агар инсон  кўпроқ тилни билса унинг қиймати янада ошади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман ташкилоти томонидан  партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида тумандаги маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бепул чет тили курслари ташкил этилмоқда.

Одила Вафаева Инглиз тили ўқитувчиси:

Туманимизда рус ва инглиз тилларини ўрганишни хоҳловчи бироқ, моддий имконияти чегараланган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман ташкилоти томонидан эса партиямизнинг аъзолари бўлган олий маълумотга ва билимга эга ўқитувчилар томонидан бепул инглиз ва рус тили дасрлари ташкил этилмоқда. Ушбу дарсларимиз ҳозирда туман марказидаги “Шовот” МФЙ ҳудудида жойлашган 1 сон умумтаълим мактабида ташкил этилмоқда.

Маҳалладаги уюшмаган ёшларни жалб этиш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу лойиҳа доирасидаги ҳайрли ишлар 3 ой давомида олиб борилади. Инглиз ва рус тилидан бошланғич сабоқларни ўзлаштирган қатнашувчиларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб ушбу лойиҳа муддатини ва қамровини кенрайтириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари 3 ой давомида лойиҳада фаол қатнашган ҳамда чет тилаларини маълум даражада эгаллай олган ёшлар партиянинг туман кенгаши томонидан рағбатлантирилади.

Дилором Шодонова 1 сон умумтаълим мактаби директори:

Пратиянинг Шовот туман ташкилоти томонидан айтилган ушбу таклиф мактаб раҳбарияти томонидан яхши кутиб олинди. Бу лойиҳада ёшларга билим ва таълим беришда нафақат мактабимизда балки, туманимизда ҳам ўқитувчилар орасида фаол, ташаббускор, етук кадрлар инглиз тили ўқитувчиси Вафаева Одила ҳамда рус тили ўқитувчиси Маткаримова Барнохонларга топширдик.

Жорий йил бошидан бошланган ушбу ташаббус натижасида хафтанинг 4 кунида ўқувчиларга машғулотлар олиб борилмоқда.  Ушбу лойиҳага эса маҳалла аҳолиси катта қизиқиш билдирмоқдалар. Ёшларнинг сифатли таълим олиши партиямизнинг энг катта ғояларидан саналади. Етук билим ва тажрибали педогогларимиз эса ушбу вазифани бажарадиган жонкуярларидир.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Шовот туман ташкилоти раиси

Фаол “Адолатчилар”дан янги ташаббус was last modified: Февраль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »