Фаол, ташаббускор аёллар – жамият таянчи

21 Февраль, 13:59 • Аёллар қаноти, Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 113 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаол, ташаббускор аёллар – жамият таянчи нет

Аёл — номи каби нафис ва нозик ҳилқат. У ҳамиша жамият ардоғида бўлишни ва унинг ажралмас бўлаги сифатида эътироф этилишни ҳуш кўради. Бугун жамият ҳаётининг қайси жабҳасига назар солмайлик, истиқболли ўзгаришларнинг гувоҳи бўламиз. Ана шу тарихий ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДП сафларида фаолият кўрсатаётган аёлларимиз ҳам фаол иштирок этиб, халқ фаровонлиги ва Ватанимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Уларнинг энг фаолларини аниқлаш, сиёсий саводхонликларини янада ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, партиямиз томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови бу йил ҳам вилоятимиз туман-шаҳарларида “Аёллар қаноти” сафини тобора кенгайтирмоқда.

Вилоят касаба уюшмалари мажлислар залида ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан етук дунёқарашга эга Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” сафида фаолият кўрсатаётган аёллар ўзаро беллашдилар ва ўзларининг нечоғлик сиёсий билимдон, ижтимоий фаол ва жамоатчи эканликларини намоён этдилар. Партия лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўрик-танловнинг вилоят босқичи очиқлик, ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилдики, натижада иштирокчилар ўртасидаги рақобат — ҳамкорлик ва самимий дўстликка айланди.

Жамиятда хотин-қизларимизнинг мавқеини янада оширишга, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий қарашларини шакллантиришга хизмат қилувчи бу тадбир мақсади эзгулиги билан аёлларни ўзига жалб этмоқда.

Аёлларимизнинг етакчи куч сифатида сиёсий майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлашлари, жамиятда лидер бўлиб етишишлари, тарғибот-ташвиқот ишларида фаол бўлишлари ҳозирги давр талабларидан биридир. Зеро, бу хусусиятлар билан шаклланиб келаётган сафдошларимиз келгусида партияга қанот бағишлайди.

Таъкидлаш жоиз, “Адолат” СДП сайловолди дастурида ҳам хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш бўйича аниқ вазифаларга кенг ўрин берилган. Танловда иштирокчиларнинг ўзи яшаётган ҳудуднинг тарихи, маданияти ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини яхши билиши, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашда оила бекасининг ўрни, сиёсий ва ҳуқуқий билимдонлиги, ташкилотчилик қобилияти, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жараёнлар, воқеа-ҳодисалардан хабардорлиги ва уларнинг моҳиятини қай даражада англаши каби шартлар бўйича ўз билим ва иқтидорларини намоён қилиши нафақат ҳайъат аъзолари, балки барча йиғилганларнинг диққат-эътиборида бўлди.

Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган муросасиз беллашувда кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмани Музработ туманидан 28-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Шоҳида Раҳмонова  қўлга киритди

Умида Каримова, Термиз тумани “Айротом” МФЙ котибаси, танлов иштирокчиси:

Кейинги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг тутган ўрни ва роли ошиб бормоқда. Бу биз аёлларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларнинг натижаси демакдир. Сурхондарёлик адолатчи аёлларнинг бугун партия фаолиятига қизиқиши кучайиб, уларнинг сафи кенгайиб бораётгани бунга ёрқин мисол бўла олади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови бу борада ўзига хос синов ва рағбатга айланмоқда, десак сира муболаға бўлмайди. Чунки танлов баҳона партиядошларимиз ўз устида ишлаш билан бирга тажриба ҳам алмашмоқда.

Мен ҳам бу йилги танловда қатнашиш орқали ўз билим ва маҳоратимни синовдан ўтказдим. Вилоят босқичида иштирок этиш арафасида сурхондарёлик аёлларнинг масъулиятини юракдан хис этдим. Биз танлов давомида яна бир нарсани чуқур тушуниб етдик. Сиёсий етакчи аёл учун биргина билимнинг ўзи камлик қилади. Бошқаларни ўз ортидан эргаштириш учун ташкилотчи, ташаббускор ва оқила бўлиш зарур. Сафдошларимиз орасида ҳурмат ва эътиборга эга бўлиш сиёсий етакчиликнинг муҳим шартларидан бири.

Тадбирда шунингдек турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, иштирокчиларга партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Дилрабо НАРМУРАДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси

Фаол, ташаббускор аёллар – жамият таянчи was last modified: Февраль 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »