Фаол ва зукко аёллар

27 Февраль, 14:12 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 285 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаол ва зукко аёллар нет

Бугун ижтимоий ҳаётимиздаги қайноқ жабҳаларда аёлларнинг фаол иштирокининг, муҳим ўрни бор. Аҳолининг турмуш тарзи фаровонлашуви, давр руҳига монанд фаолият юритиш учун, аввало ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш муҳим.

Тобора қизғин тусга кираётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови моҳияти шундай эзгу амалларни, фидоийликни, изланувчанликни тақозо этмоқда.

Бугун Қарши шаҳридаги Маданият ва туризм коллежи мажлислар залида ташкил этилган кўрик-танловда ҳам 14 нафар аёлларнинг ҳар жабҳадаги фаоллиги яна бир бор синовдан ўтказилди.

Кўрик-танлов шартларига асосан, партиянинг сайловолди дастури ва Уставини пухта билиши, сиёсий партияларга оид қонунларни яхши ўзлаштирганлиги, лидерлик ва нотиқлик қобилияти, воқеаларга ҳозиржавоблиги, урф-одат ва анъаналаримизни тасаввурида жуда яхши сақлаши, тарғибот ишларидаги фаоллиги билан Шахрисабз  шаҳридан иштирок этган Гулзода Пардаева тадбир ҳайъати томонидан Қашқадарё вилоятининг “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” деб топилди. Қарши шаҳрилик Муборак Хўжаева эса иккинчи ўринга, Яккабоғ туманилик Дилрабо Диёрова эса учинчи ўрин соҳиби сифатида эътироф этилди.

Тадбир якунида унинг ғолиб ва барча иштирокчилари партия вилоят Кенгашининг Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

— Хотин-қизларнинг бундай салоҳият ва иқтидорларини намоён қилишлари учун Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан ўтказилган кўрик-танлов жуда яхши ташкил этилди, — дейди тадбир иштирокчиси Соҳиба Қурбонова. — Албатта, ҳар қандай жамиятнинг асосий кўзгуси бу аёлдир. Шуни унутмаслик керакки, барча жабҳаларда эришилган ютуқлар шу жамият тараққиётига хотин-қизларнинг қўшадиган ҳиссаси ва ўша жамиятнинг аёлларга бўлган муносабати билан ҳам белгиланади. Мен партиянинг хотин-қизлар фаоллигини ошириш ва жамият ҳаётидаги мавқеини мустаҳкамлаш борасидаги саъи-ҳаракат, ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлайман.

Гулноза РАДЖАБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қарши шаҳар Кенгаши раиси

Фаол ва зукко аёллар was last modified: Февраль 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »