Фармацевтика соҳасида яна бир янгилик

2 Февраль, 10:46 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 145 марта кўрилди • Комментариев к записи Фармацевтика соҳасида яна бир янгилик нет

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бу борада тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бугунги кунда янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Айни шу мақсадда соҳа ривожи билан боғлиқ қатор қонун ҳужжатларининг қабул қилинаётгани бежиз эмас.

Жорий йилнинг 23 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор тизимда яна бир муҳим қадам бўлди. Мазкур қарорда бундан буён корхона томонидан тайёрланган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан дори воситалари, тиббиёт буюмлари тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича ишлаб чиқарилган тақдирда маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилиши алоҳида белгиланди. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай имконият демакдир.

Ўз навбатида дори воситалари ёки тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қадоқлаш, истеъмол ўрами ва маркировка қилишдан ташқари барча технологик босқичлардан ўтган ҳар қандай қадоқланмаган дори воситаси ёки тиббиёт буюми “in bulk” маҳсулоти ҳисобланади ва у маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб эътироф этилмайди.

Маркировка қилиш ва ўрашдан ташқари корхонанинг ўзи томонидан барча ёки алоҳида бутловчи ва технологик қисмларни ишлаб чиқариш, шу жумладан, импорт қилинаётганларни йиғиш йўли билан ишлаб чиқарилган тиббиёт техникаси маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти саналади. Юқоридагилар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тайёрлашда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қатор қулайликларни яратади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб вилоятимизда тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар томонидан бу масала атрофлича ўрганилмоқда. Мақсад амалдаги қонунчилигимизга киритилган ўзгартишни амалиётга жалб этиш.

Манзурахон АҲМЕДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати

Фармацевтика соҳасида яна бир янгилик was last modified: Февраль 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »